'Ёшлар дафтари' – имкониятлар дафтари

preview_player
Показать описание
Тошкент туманининг "Боғизилол" маҳалласида истиқомат қилувчи Абдулазиз Раҳмонжонов вақтинча ишсиз бўлганлиги сабабли “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Абдулазизни ишга жойлаштириш масалалари ўрганилганида унинг қурилиш объектларида кран ҳайдовчиси бўлиб ишлаш нияти борлиги ва бунинг учун унга “С” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси кераклиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда ёш йигитимиз “Ватанпарвар” ташкилоти Келес ўқув спорт техника клубида имтиёзли равишда ташкил этилган “В” ва “С” тоифа ҳайдовчилик курсларида ўқишни якунлаш арафасида.

Бу ерда Абдулазиз сингари яна 41 нафар ёш ҳайдовчилик сирларини ўрганишмоқда. Уларнинг 15 таси “В” ва “С”, 19 таси “В” ва 7 таси “С” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўладилар.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.
Рекомендации по теме