ЁШЛАР ДАФТАРИ - ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ

preview_player
Показать описание
Фарғона шаҳридаги 73 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳар бир иш билан банд бўлмаган ёшлар билан сўровномалар ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунар қобилияти, қизиқишлари ўрганилмоқда.

Ёшларнинг талаб ва истакларига кўра жамғарма маблағлари ҳисобидан олинган меҳнат қуроллари ажратилмоқда. Албатта, ўз ўрнида ёшларнинг меҳнат қуроллари ва жиҳозларидан фойдаланиш даражаси ҳам мониторинг қилиб борилмоқда.

"Совурбулоқ" МФЙ ёшлар етакчиси Дилшодбек Мадорипов хатлов давомида фуқаро Одинахон Гафурованинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини қабул қилди. Одинахоннинг ширинликлар тайёрлашга бўлган қизиқиши қўллаб-қувватланди.

Кеча Одинахон Гафуровага субсидия асосида пишириқ печи ва музлатгич топширилди.
Рекомендации по теме