“ЁШЛАР ДАФТАРИ” – ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ

preview_player
Показать описание
Фарғона шаҳрилик 85 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” орқали зарур ёрдамлар кўрсатилди

Бугун Фарғона шаҳридаги 20 нафарга яқин ёшларга субсидия асосида тикув машинаси, автомобиль ювиш ускунаси, маникюр ва устачилик жиҳозлари, пишириқ печи ва музлатгичлар топширилди. Тадбирда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона шаҳридаги 85 нафар эҳтиёжманд ёшларга “Ёшлар дафтари” орқали зарур ёрдам кўрсатилди. Жумладан:

🔹17 нафар ёшга моддий ва психологик ёрдам;
🔹24 нафар ёшга тўлов контракти:
🔹18 нафар ёшга субсидия асосида меҳнат қуроллари;
🔹10 нафар ёшга илм-фан йўналишидаги ўқув курслари тўловлари;
🔹8 нафар ёшга даволаниш учун субсидия;
🔹4 нафар ёшга турар-жой ижараси тўлови;
🔹1 нафар ёшга биометрик паспорт олиш учун ёрдам;
🔹3 нафар ёшга сафарбарлик чақируви резерви тўловлари учун “Ёшлар дафтари” орқали тегишли ёрдам кўрсатилди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ешлар етакчиси бизни махалада йук кимга мурожат киламиз .

dilyaabdullayeva