Беш ташаббус Олмазор тумани мактабларида ўқувчиларга қанот бахш этмоқда

preview_player
Показать описание
Ёшларни камол топтиришга қаратилган 5 муҳим ташаббус истеъдодли ёшларга қанот бахш этмоқда. Маълумки, ҳақиқий истеъдод мактаб партасида куртак ёза бошлайди. У қанчалик улкан мевали дарахтга айланиши маърифат боғбони саналмиш - ўқитувчиларнинг саъй-ҳаракатларига боғлиқ.
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-мактабда таълим-тарбия олаётган ўқувчилар орасида истеъдодли, бадиий ижодга қизиққан ўғил-қизлар кўпчиликни ташкил этади.
Бу масканда ўқиётган ёш истеъдод эгаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда.
Мазкур мактаб директори ўринбосари Дилдора Муротова истеъдодли ўқувчиларни ижод бўстонига чорлаш мақсадида турли тўгараклар ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбек мазкур мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси сифатида ёш қаламкаш ўқувчиларга ижод сирларидан сабоқ бермоқда.
Умид билан суқулган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деганларидек, бу истеъдодли ёшлар келгусида етук зиёлилар қаторида камолга етишига ишонамиз.

Муяссар НИҒМАТОВА,
Нодира ШАРИПОВА,
халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари
Рекомендации по теме