Назанин ва Севинч китоб ўқийди. (29-мактабда 'Менинг биринчи китобим' лойиҳаси)

preview_player
Показать описание
Ўқувчи қиз Севинчнинг биринчи китобини тенгқурлари қизиқиш билан ўқийди.
Орзу - инсонни камолотга чорлайди!
Мактаб ўқувчиси турли соҳаларга, турфа касбларга қизиқиши мумкин. Илғор фикрли инсон қайси касбни танламасин, ўша соҳада китоблар ёзиши ва замондошларини маърифатпарварликка чорлаши нур устига аъло нур бўларди.
Оиланинг нозик қирраларини англаган ҳолда ижодий изланаётган ёш қаламкаш келгусида улкан асарлар яратишига умид қилсак бўлади. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактабида ташкил этилган "Ёш қаламкаш" адабий тўгарагининг навбатдаги машғулотида иқтидорли ўқувчилар ўз истеъдодларини намоён этдилар.

Азиз мухлислар! Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тўлқин Эшбек,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактабида ташкил этилган "Ёш қаламкаш" адабий тўгараги раҳбари
Рекомендации по теме