filmov
tv
Миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган одамдан нимани кутиш мумкин?
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/hqVZ1vXqpfU/sddefault.jpg)
Показать описание
Шавкат Мирзиёев: «Менинг армонларим бор. Миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар молияни бошқарди»
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигига оид ислоҳотларга тўхталди.
“Кўп ислоҳотларимизни амалга ошириш қийин албатта. Айрим ҳокимларимиз балки ўйлаётгандирлар “Сиз бир кун ҳоким бўлиб кўринг, муҳтарам президент” деб. Мен ўн йилдан ортиқ ҳоким бўлганман, ҳаммасини биламан. Менинг бошимдан ўтганлар бошқаларнинг бошидан ўтмасин.
Молияни 20 йилдан ортиқ миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар бошқарди. Мен нега молия вазири сифатида ёш йигитни қўйдим – чунки у халқнинг дардини билади, билмаса ўргатамиз, ўрганмаса – ўрнига бошқа ёш йигитни қўяман. Аввал нима қилинарди – куздаги шудгор пулини баҳорда берардик, ёзда топширилган ғаллани келгуси йилда молиялаштирардик. Энди ундай бўлмайди!
Қишлоқ хўжалигида кластерларни жорий қилдик. Энди бу тизимни ривожлантиришимиз керак. Қишлоқ хўжалигида уруғ тайёрлашдан бошлаб илм-фан зарур. Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади”, – деди президент.
Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Сиз билан суҳбат муаллифи:
Тўлқин ЭШБЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ЎзМУ Журналистика факультети доценти