Президент Шавкат Мирзиёев: Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал кириб бормоқда. Бу йўналишга ўз вақтида киришган давлатлар ривожланиб, аксинча, эскича ишлаганлар тараққиётдан орқада қоляпти.

2020 йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бугунги видеоселектор йиғилишида шу борада амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар муҳокама этилди.

– Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Жорий йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлиги айтилди. Президент бу янгиланишларни одамлар ўз ҳаётида, бюрократия ва коррупция камайгани мисолида, давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезиши лозимлигини таъкидлади.

Туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланиши белгиланди. Уларнинг фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилади. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбари ҳар доим аввало аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарурлигини таъкидлайди. Шу талабдан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлар томонидан 530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳаси тайёрланган.

Хусусан, жорий йил якунигача 14 ва келгуси йил биринчи чорагида яна 14 туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.

Масалан, “Электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш 60 фоизга қисқаради. Бунинг учун марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозим.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида электрон тиббиёт картаси, электрон шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам тизимлари жорий этилмоқда. Ушбу дастурлар келгуси йили Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йўлга қўйилиши айтилди. Шунингдек, “электрон кундалик”, “электрон дарслик”, “ўқитувчиларни баҳолаш” тизимларини барча ҳудудларда жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилда белгиланган 14 туманда ижтимоий муассасаларни тўлиқ рақамлаштириб, қолган ҳудудлар учун намуна қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Рақамлаштириш иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таъминлайди. Масалан, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидаги шағал кавлаб олиш карьерида машиналарнинг юк ҳажмини назорат қилиш тизими йўлга қўйилгани натижасида ойлик тушум 3 миллиард сўмдан 8 миллиард сўмга ошган.

Давлат солиқ қўмитасига норуда карьерлардан фойдаланишда “яширин иқтисодиёт”га барҳам бериш, бунинг учун ер қаъри кавланиши, юк ҳажми ва машиналар ҳаракатини назорат қилувчи электрон тизимларни ишга тушириш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда саноат тармоқларида амалга ошириладиган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – дея таъкидлади Президент.

Келгуси уч йилда нефть, газ ва энергетика соҳасида 18 та, металлургия бўйича 12 та, автосаноат тизимида 9 та, кимё саноатида 8 та, тоғ-кон геология тармоғида 4 та рақамлаштириш лойиҳаси режалаштирилган.

Мисол учун, Муборак ва Шўртан нефть-газ корхоналарида автоматлашган диспетчерлик хизмати жорий этилгани туфайли йилига 50 миллион куб метр газ ва 650 минг киловатт-соат электр энергиясини иқтисод қилишга замин яратилди. Асакадаги автомобиль заводида логистика, харидлар, хомашё ва бутловчи қисмлар ҳаракатини рақамлаштириш орқали 41 миллион доллар тежаш мумкин. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатидаги “Ёшлик-1” ва “Қолмоққир” конларида транспорт комплекси автоматлашган бошқарув тизимини жорий қилиш ҳам шундай самарали лойиҳалардан. Бу орқали йилига 28 миллиард сўмлик маблағ тежалади.

Президент барча лойиҳаларга масъулларни белгилаб, уларни муддатида, сифатли бажариш, халқаро молия ташкилотлари маблағларини йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Бош вазир ва унинг ўринбосарларига ўн кун муддатда ўзлари масъул бўлган соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш бўйича жорий ва келгуси йил учун режалар ишлаб чиқиш юклатилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ишониш кийин хаммаси сапсатда мактаношоради хаммаси

АОрипов
Автор

Карор чикуради амалда йук бечора оддий халкка Яна жабр хар Бир карордан кегин нарх битта ошади курук гаплар.

Шухратбек-ыэ
Автор

Шундогам хамма жойда факат когоздаги ракамларку. Амалда йук натижа йук. Бундан оддий халкка нима фойда.

СанжарРахматов-жт
Автор

Карорди ижроси тамилналмаса фойдаси йук бажармаганларга кандайдир жазо булмаса хает узгармайди

НОРМУМИНЖонкобилов-оь
Автор

Shavfov yane prozrachny iqtisodiyot kerak bizga. Budjetdagi pullar qayerga qancha ishlatilayotgani xalqga taqdim etilsin!

sharif
Автор

Качон халкимиз уз юуртимизда ишлайди эй мадохла хойинлар дунёда энг колог давлатлар ичида турамиз халкимизга эркинли берларинг мадохлар хойинлар

АбуБакирАбуБакир-уя
Автор

Бу давлат рахбари онасиникига тикди келажакдиям миллатни хам

туронйулбарс
Автор

Internitdi oldin tugirlab keyin bu usulga utgan maqulroq kuramiz qani natejaladi

FERKA-xcgj
Автор

Шу коррупсияни йук килиб бу ишлари бошлаш керак

nurbekboboyev
Автор

Шу куруг гапи хам жонга тегди натижа йук натижа факад гап халк ишсиз иш йук СУКА иш жойди яратинглар СУКА лар

АнварГаниев-уы
Автор

Мана энг тугри ва мазмунли тизим катта рахмат призидентимизга умрлари узок булсин халк дуода сиз учун Узбекистон олга ва факат олга тез ривожланган давлатлар каторига кирамиз. Ишонаман

АлишерМуратов-оф
Автор

Жумабой робинзонни ку́рганда Ооооо дейди

bexruzfaxriddinov
Автор

Шу ёлгончи шовкатни курсам асабим бузиладиган булган

ulugbeksodiqov
Автор

Карои чикароради, ,,,ижроси 3 йилдан кегин булади, , , , тузсиз карорлар чикарганиданмикин ааа....

ШухратбекШербобоев-еы
Автор

Hammaga salom
Kanalimga obuna bo'lib kammentariyada yozib qoldiring.
Men ham obuna bo'laman...

oddiyuzz
Автор

Мен хечтима кориш тугул сезятганимхам йо бу мавзуга тегишли ишларди хечбало богани йок факат карантин ва штраф солиш нарх наво ошириш бир соз бн итариш

muslimabdurashidov
Автор

Eng sara kinolar bizda kanalimizga qo'shiling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

axmedov
Автор

Лайак босаман дойим шу каналга приздентни гапларигамас ...узур...

ШухратбекШербобоев-еы
Автор

Eng sara kinolar bizda kanalimizga qo'shiling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

axmedov
Автор

Eng sara kinolar bizda kanalimizga qo'shiling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

axmedov