Шавкат Мирзиёев “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш”га бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Жаҳон банки иштирокида “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Шу йил 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари аграр тармоққа ажратилаётган инвестициялардан тўғри фойдаланиш, юқори натижа берадиган лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Бугунги йиғилишда Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, лойиҳаларни ишлаб чиқишда фанни ривожлантиришга, илғор технологияларни жорий этишга устувор аҳамият қаратилган. Хусусан, жалб қилинаётган маблағнинг 87 миллион доллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 10 та илмий-тадқиқот муассасаси, 4 та ихтисослашган марказ фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга ажратилади.

Шунингдек, 70 миллион доллар кўчатлар етказиб бериш, фитосанитария, геоахборот ва сертификатлаш хизматларини кўрсатадиган агрохизмат марказларини ташкил этишга йўналтирилади. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш учун берилаётган 10 миллион доллар ҳисобига ерларнинг ҳосилдорлиги, тупроқ таркиби таҳлили, зарур минерал ўғитлар тури ва миқдори, солиқ, транспорт-логистика ва маҳсулотлар бозорлари ҳақида маълумотлар олиш имкони яратилади.

Йиғилишда сув хўжалиги, чорвачилик, карантин, кадастр, молия, солиқ ва бошқа тегишли идоралар маълумотлар базасини ушбу тизимга интеграция қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига илмий-тадқиқот муассасалари ва ихтисослашган марказларни Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида жойлаштириб, лаборатория ускуналари ва техникалар билан таъминлаш, вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги коллежлари негизида уларнинг филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ушбу муассасаларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, хориждан консультантлар жалб қилиб, уларни ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир илмий-тадқиқот муассасаси ва марказ илмий ишланмаларини сотадиган тижорат ташкилотига айланиши зарурлигини таъкидлади.

– Қишлоқ хўжалигини илм билан қилмасак, харажатларимиз натижа бермайди. Ҳар бир лойиҳа манфаатдорликни таъминлаш, рентабелликни оширишга хизмат қилиши керак. Пировард маррамиз – экспорт. Илмий асосланган, стандартларга мос маҳсулот чиқарилса, бозор топилади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Бефойда мантиксиз натижасиз бир хил ялгон гаплардан жуда жуда зерикдима чакагига от тепсин булани.

Хаккули.Хаккулов
Автор

Кундуз амакиниг кисаидан булсин янгиси булса яна яхши, анов борку уй бузиладигонидан булсин юк сирдорядагисидан айтиб беринг😪 шунисини ешитким кевоти илтимос шавкат амакижон😪

неважноокхорошо
Автор

Бу порахурлар 1, долни хам 5долни хам йук доллар келади Уртада кредит олган шур пешона балога колади

mominjonqosimov
Автор

Сув йук кишлокларда каердан кишлок хужалиги ривожланади хамма жойда каррупция

БекОмон
Автор

Хамма журналистга интервью берганлар хурсанд ажратилган пулни эшитиб НИМА учун ????

oddiykun
Автор

— Аввалги касбимни, ишимни соғиняпман...⠀
— Қаерда ишлар эдинг?⠀
— Ҳеч қаерда. Бекорчи эдим.

TaqqoslashDunyosi
Автор

кет ээ уйлар бузилиб ётибди хабаринг борми

масквамасква-нп
Автор

Навбатдаги амалдорлар учун пул Энди уйлашади канака килиб умарсам деб сизларга кийин булди ишлаш керак Энди умариш буйича

КахрамонАбдурахманов-йх
Автор

Xamma gap o'gizda qolib ketyapdi deganlar layk bosvorilar ko'rishsin 🤓😅🇺🇿

khurshidbektv
Автор

Balland parvoz gaplar shuncha pul nma qilishyapdi tushunub bolmeydi . Bozorda ogitlarni narxi oshmondaku oddiy dexqon ozini xoshiladan 1 % foyda qosha qolyapdi bomasa yoq odamlar . O'LGA UZBEKISTAN

khurshidbektv
Автор

Pulni joiga ishlatilsa efkt beradi pulni ortaga tashlab talab ketilmasa

ikromhudayberdiev
Автор

Ха зур булди энди дачалари точние битади битта машинаси билан

sardornurmetov