Доривор ўсимликлар билан даволаётган асакалик табиблар сулоласи | Xalq tabobati

preview_player
Показать описание
"Халқ табобати" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино нафақат қадим анъаналарни давом эттирди, балки даволашнинг янги усулларини яратиб, тиббиёт илмига асос солди. Айниқса, дунё халқларининг севимли асарига, тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятида дастурил­амалга айланган “Тиб қонунлари” аталмиш нодир китобда ёзиб қолдирилган маълумотлар ўз аҳамиятини заррача йўқотмаган, аксинча, қадр-қиммати янада ошган. Улардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳаётий заруратдир. Бинобарин, халқ табобати, унинг ўзига хос анъаналари аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, хусусан, сурункали касалликлар профилактикаси, уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик борасида амалда кўп синовлардан ўтган. Юртимизда халқ табобати ривожига юксак даражада эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, “Табобат” академия­си ташкил этилиб, жабҳада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, у тараққиётга юз тута бошлади.
Бироқ қайси соҳа бўлмасин, вақт ўтиши билан мустаҳкам илмий асос ва замонавий илмга эҳтиёж сезганидек, халқ табобатини ҳам соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш, ўзаро уйғунлаштириш, малакали мутахассислар тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган эди. Шу маънода, юқорида номи келтирилган қарорда шу каби масалаларни тизимли ҳал этишнинг аниқ механизми белгилаб берилгани диққатга сазовор.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Бугимларга хам даво борми суяк емирилиш га хам

SherzodSherzod-wg
Автор

Ассалому алайкум. Табибнинг адресларини айтинг илтимос.

PeopleAdlan
Автор

Ассаллому аллайкум иш вохтилар кандай кайси кунлар дам олиш кунлар кайси куни иш илтимос айтиб юборсангизлар

qurbonovamalikaxon
Автор

Birdaniga 10 xil giyoxlar berib davlenyasini tushirib oldirip qoyishe degan dadami 😀😀😀ertalabga abetga kechpaytga ishorsa davlenya tushirvoradida

Абдучаборшариф
Автор

Bu qizxam giyoxlardi ichirorib buyragni shomolatvoripsizda aka

Абдучаборшариф