Иммунитетни қандай кўтариш мумкин? Табиб маслаҳатлари | Xalq tabobati

preview_player
Показать описание
"Халқ табобати" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино нафақат қадим анъаналарни давом эттирди, балки даволашнинг янги усулларини яратиб, тиббиёт илмига асос солди. Айниқса, дунё халқларининг севимли асарига, тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятида дастурил­амалга айланган “Тиб қонунлари” аталмиш нодир китобда ёзиб қолдирилган маълумотлар ўз аҳамиятини заррача йўқотмаган, аксинча, қадр-қиммати янада ошган. Улардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳаётий заруратдир. Бинобарин, халқ табобати, унинг ўзига хос анъаналари аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, хусусан, сурункали касалликлар профилактикаси, уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик борасида амалда кўп синовлардан ўтган. Юртимизда халқ табобати ривожига юксак даражада эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, “Табобат” академия­си ташкил этилиб, жабҳада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, у тараққиётга юз тута бошлади.
Бироқ қайси соҳа бўлмасин, вақт ўтиши билан мустаҳкам илмий асос ва замонавий илмга эҳтиёж сезганидек, халқ табобатини ҳам соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш, ўзаро уйғунлаштириш, малакали мутахассислар тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган эди. Шу маънода, юқорида номи келтирилган қарорда шу каби масалаларни тизимли ҳал этишнинг аниқ механизми белгилаб берилгани диққатга сазовор.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Табобат учун котта рахмат ишингизга мувафокият касби корингизга оллох баракатберсун лекин кассаллар узини сал асраши ва озгина парвез килиши лозим деб хисоблайман ишонарли табиблик...

БахромШарипов-ющ
Автор

Видео учун рахмат лекин даволаниш курси неч кун ва неч пул кетади аник малумот беринглар чунки областлардан борадигонлар хам булади унга караб пулини хисобини олиб борадилар

МукаддасхонИсакова-хщ
Автор

Сокаси канча шундан гапиринг хурматли админ.

saydinyarkulov
Автор

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАСМ УСТИГА БОСИБ ОБУНА БУЛИНГ ИЛТИМОС ИБРАТЛИ кизикарли видеолар куйвоман фото

TV-ipeg
Автор

Кайирга бориш керак пули несапул булади

Xursanoy-owhl