filmov
tv
Буюк аллома Абу Ҳафс Насафий | Buyuk yurt allomalari
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/esl1noq6y9Y/maxresdefault.jpg)
Показать описание
"Буюк юрт алломалари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Қомусий олим Абу Ҳафс ан-Насафий ўрта асрларда илмнинг турли соҳаларида фаолият олиб борган мутафаккирдир. У ёзган асарларнинг умумий сони 100 дан ортиқ. Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Ал-Ақоид» асари ислом оламида машҳур эка-нидан Европада унга қизиқиш анча эрта пайдо бўлди. XIX аср биринчи ярмида тадқиқотчилардан В. Куретон мазкур асарга бағишлаб «Суннийлар диний таълимо-тининг устуни» номли тадқиқотини ёзди. Шундан сўнг бу сермаҳсул олимнинг ижодига қизиқиш сусайди. Ўтган давр ичида исломга бағишланган қомуслар ва вақтли матбуотда Абу Ҳафс ҳаёти ва илмий ижоди ҳақида умумий характерга эга бўлган кичик мақолачалар чоп этиб турилди, холос. Ан-Насафийнинг бир қисм асарлари мусулмон матбуотида нашр этилди. Уларда ноширлар Абу Ҳафснинг ҳаёти ва ижоди ҳақида умумий маълумотлар бериш билан чеклангандилар. Ҳозирги кунгача буюк ватандошимиз ҳақида махсус тадқиқотлар олиб борилмаган. Олимнинг тўлиқ исми манбаларда Нажму-д-дин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон ан-Насафий сумма ас-Самарқандий ал-Ҳофиз ал-Фақиҳ аз-Зоҳид ал-Ҳанафий тарзида келтирилади. Аммо баъзан Насафнинг қадимий номи Нахшабга нисбат берилиб, муаллифнинг исм-нисбаси ан-Насафий ўрнига ан-Нахшабий шаклида ҳам учрайди. Асли насафлик бўлиб, умрининг асосий қисмини Самарқандда ўтказгани учун унга «ан-Насафий сумма ас-Самарқандий» («насафлик», сўнгра «самарқандлик») исми-нисбалари ишлатилган. Мутафаккир илм оламида, асосан, Абу Ҳафс ан-Насафий номи билан машҳурдир. Абу Ҳафс ан-Насафий ҳақида 20 дан ортиқ манбада хабар берилади. Ан-Насафийнинг ҳаёти ҳақида илк маълумотни унинг кичик замондоши Абу Саъд Абд ал-Карим ибн Муҳаммад ас-Самъоний ал-Марвазий (ваф. 1167) беради. Масалан, Абу Саъд ас-Самъоний ўзининг «Китоб ал-ансоб» асарида Абу Ҳафснинг номини 27 марта зикр этган. Кейинги муаллифлар эса, асосан, ас-Самъоний маълумотла-рини ўз асарларида такрорлайдилар ва баъзан унга янги тафсилотларни қўшимча қиладилар. Бу тафсилотлар Абу Ҳафс ан-Насафий асарларидан олинган бўлиб, ак-сарият ҳолларда, муаллифнинг илмий олами, қизиқишлари ҳақидаги маълумотлар-дир. Шофиъий мазҳабига мансуб бўлган Абу Саъд ас-Самъоний ҳанафий олим ан-Насафийнинг фозил уламолардан бўлганини таъкидлаш билан бирга, унинг ҳадис илми соҳасидаги баъзи фикрларини танқид қилади. У Абу Ҳафсни тириклигида уч-ратмаган бўлса-да, унинг барча асарларига ёзма равишда ижозат олганлигини фахр билан зикр этади. Ас-Самъоний ўзининг Абу Ҳафс ҳақидаги фикрини унга шундай баҳо бериш билан якунлайди: «У ҳадисни яхши кўрадиганлардан эди, аммо уларни «тушуниш» бахтига муяссар бўлмади» («фа лам йурзақ фаҳмаҳу»). Абу Ҳафс ан-Насафийнинг туғилган йили хусусида бироз ноаниқлик бор, чунки у манбаларда аниқ зикр этилган эмас. Бу сана тадқиқотларда «Абу Ҳафс ан-Насафий ҳижрий 461 ёки 462 йилда таваллуд топган бўлса керак» тарзида келтирилган бўлиб, бу тарих милодий 1068 – 1070 йилларга тўғри келади. Аммо баъзи адабиётларда бу рақамнинг 1068 тарзида берилиши тахминий аҳамиятга эгадир. Насаф шаҳри Абу Ҳафс яшаган даврда илм-маърифат жиҳатидан Мовароун-наҳрдаги энг йирик илмий-маданий марказлар – Самарқанд ва Бухородан кейинги ўринда турар эди. Биз кўриб чиқаётган даврда Насафдан кўплаб олим ва муҳаддислар етишиб чиққанлар. Масалан, «Китоб ал-қанд» ва «Китоб ал-ансоб» каби манбаларда-ги маълумотларга кўра, VIII–XII асрлар мобайнида Мовароуннаҳрда 3000 дан ортиқ кўзга кўринган муҳаддислар яшаб, фаолият юритганлар. Улардан 1000 дан ортиғи Самарқандда, 600 дан ортиғи Бухорода яшаган бўлсалар, 400 нафардан ортиғининг ҳаёт ва фаолияти Насаф шаҳри билан боғлиқ эди. Қолган 1000 муҳаддисдан 70 дан ортиғи Шошда, 60 дан ортиғи Фарғонада, яна шунчаси Кешда, 50 дан ортиғи Тер-мизда, 40 дан ортиғи Хоразмда, шу билан бирга, Усрушана, Дабусийа, Кушонийа ва бошқа маҳаллий минтақаларда фаолият олиб борганлар. Келтирилган рақамлар Насаф шаҳрининг Мовароуннаҳр миқёсидаги илмий-маданий аҳамиятини тўла тасдиқлайди. Абу Ҳафс ан-Насафий илк таҳсилни она юрти Насафда олди. Олим ҳадис бўйича энг биринчи устози сифатида Абу-л-Аббос ал-Мустағфирийнинг невараси ҳофиз Абу Ражо Қутайба ибн Муҳаммад ал-Усмоний ан-Насафийни (ваф. 1081) зикр этади. Абу Ражо Насафдаги «Боб мақсура» номли жойдаги жоме масжидида ҳадис имло қилганида, ёш илм толиби Абу Ҳафс умрида биринчи маротаба ҳадисларни хатга тушира бошлади. Абу Ҳафснинг илк устозларидан яна бири – адиб, фақиҳ Абу-л-Ҳасан Али ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Касбавий (ваф. 1092) эди. У Абу Ҳафсга Насафда адаб илмидан таҳсил берди. «Китоб ал-қанд» ва «Мунтахаб»нинг мавжуд қисмида олим жами 26 та насафлик устозлари таржимаи ҳолини келтиради.