Насафлик буюк олим Макҳул Насафий | Buyuk yurt allomalari

preview_player
Показать описание
"Буюк юрт алломалари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Муқаддас ислом динининг софлиги, унинг юксак инсоний фазилатларга эга маънавий баркамол инсонларни тарбиялашдек асл мазмун-моҳиятини теран англаб тўғри талқин қилишда юртимиздан чиққан олиму уламоларнинг улкан хизматла-ри жумлаи жаҳон аҳлига яхши маълум. Шу билан бирга, ислом дини тарихининг дастлабки даврларидан эътиборан пайдо бўлиб, жамиятда носоғлом ва беқарор ва-зиятни вужудга келтирган турли бузғунчи диний оқим ва гуруҳларга қарши курашда ҳам кўплаб улуғ ватандошларимиз салмоқли ҳисса қўшганлар. Шу ҳаётий муҳим йўналишда самарали фаолият кўрсатган буюк сиймолардан бири насафлик олим Макҳул ан-Насафийдир. Олимнинг тўлиқ исми Абу Мутиъ Макҳул ал-Фазл ан-Насафий бўлиб, унинг та-валлуд санаси ҳақида ҳозирча манбаларда бирор маълумот учратмадик. Аммо ва-фот этган йили ҳақида барча адабиёт ва ёзма асарларда 318 /930 сана кўрсатилган. Макҳул ан-Насафий юксак илму маърифати билан танилиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулолалардан бирининг асосчиси сифатида ҳам машҳурдир. Жумладан, унинг ўғли Муҳаммад ибн Макҳул гарчанд илм-фан соҳасида ота-си даражасига етмаган бўлса-да, ҳанафий мазҳаби олимлари ўртасида юқори мақомга эга бўлган. Шу боис ҳам ҳанафий олимларининг ҳаёти ва ижодий фаолия-тига бағишланган «Ал-Жавоҳир ал-музийа фи табақот ал-ҳанафиййа» («Ҳанафийлар табақасига мансуб олимлар ҳақида ёрқин жавоҳирлар») номли беш жилдлик қомусий асарнинг муаллифи Ибн Абу-л-Йофиъий у ҳақда айрим эътиборга молик хабарлар-ни келтирган. Унинг набираси Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ан-Насафий ҳам таниқли фақиҳ бўлиб, у 943 йилда Насафда туғилган. Олим бир неча йил Бухорода фаолият кўрсатган ва 989 йилда шу шаҳарда вафот этгач, жасади Насафга келтирилиб дафн қилинган. Макҳул ан-Насафийнинг жияни Абу-л-Маъолий ал-Мўътамад ан-Насафий ал-Макҳулий X асрнинг иккинчи ярмида яшаган ва ўз даврида илму ирфон йўлида хизмат қилган олимлардан ҳисобланган. Лекин бу олимлар сулоласидан уч авлод ўтгач, етишиб чиққан улуғ мутакаллим Абу-л-Муъин ан-Насафий (1027 –1114) эришган юксак мақомга улардан бирорталари ҳам етишмаган. У буюк мутакаллим Абу Мансур ал-Мотуридий асос солган мотуридия калом мактабини янада ривож-лантириб, унинг Шарқ мамлакатларига кенг кўламда тарқалишига салмоқли ҳисса қўшганини аввалги мақолаларда зикр этиб ўтдик. Макҳул ан-Насафий ўз даврининг етук фақиҳ мутакаллим ва мутасаввиф оли-ми сифатида танилган. Унинг қаламига мансуб асарлар ҳақида ёзган тадқиқотчилар олимнинг қуйидаги асарларини зикр қиладилар: «Китоб фи-т-тасаввуф» («Тасав-вуф ҳақида китоб»), «Китоб ал-луълиъйат фи-л-мавоъиз» («Мавъизалар бўйича жавоҳирлар»). Бу китоб мавъизалар хусусидаги дастлабки асарлардан ҳисобланиб, кенг халқ оммаси учун фойдали бўлган одоб-ахлоқ, панд-насиҳатлардан ташкил топ-ган ва таркибий жиҳатдан 135 боб шаклида таълиф этилган. Турк олими Фуод Сезгин «Китоб фи фазли Субҳон Аллоҳ» номли асарни ҳам унга тегишли деб ҳисоблайди. Макҳул ан-Насафийнинг яна бир асари «Аш-Шуъо» («Ёғду») деб номланган. Бу асарнинг қўлёзма нусхаси бизгача етиб келган бўлиб, унда ислом динининг аркон-лари, хусусан, намоз ўқиш тартибларига оид масалалар ҳақида маълумотлар келти-рилган. Ушбу асар ҳақидаги ниҳоятда қисқача маълумот Ҳожи Халифанинг «Кашф аз-зунун» номли асарида зикр этилган. Шубҳасиз, Макҳул ан-Насафийнинг ҳам илмий, ҳам амалий нуқтаи назардан энг қимматли асари «Китоб ар-радд аъло аҳл ал-бидъат ва-л-аҳво» («Бидъат аҳли ва ҳавоийларга раддия китоби») дейиш мумкин. Маълумки, ўрта асрларда ўзларининг ботил ғояларини тарғиб қилган турли-туман диний гуруҳлар ва оқимлар фаолият кўрсатиб, ислом динига катта зарар етказган. Немис шарқшуноси Ульрих Рудольф-нинг ёзишича, «Китоб ар-радд» X асрнинг бошларида Мовароуннаҳрда ёзилган вабу ўзига хос нодир асардан ўша даврда пайдо бўлиб фаолият кўрсатган кўплаб диний оқимлар ва фирқалар ҳақида аниқ ва мукаммал маълумотларни олиш мумкин. Муаллиф ўз асарида мазкур оқимларни олти гуруҳга ажратиб келтирган: қадария, жаҳмия, рофизия, ҳарурия, жабария, муржиъа. Ўз навбатида, ҳар бир гуруҳ 12 тои-фага ажратилган бўлиб, асарда жами 72 гуруҳ ва фирқалар ҳақида алоҳида-алоҳида маълумотлар келтирилади. Мазкур оқимларга нисбатан ҳанафия мазҳаби нуқтаи на-заридан туриб ёзилган ушбу асар, айни вақтда, ислом динидаги турли-туман оқимлар тарихи тўғрисидаги дастлабки асарлардан саналиб, улар ҳақида мукаммал маълумот берувчи қимматли манбадир. Шу билан бирга, асарда зикр этилган оқимларнинг асо-сий хусусиятларини қиёсий тадқиқ этиш учун ҳам етарли даражада баён этилгани асар аҳамиятини янада оширади. Бу асарнинг яна бир қимматли томони шундаки, «Китоб ар-радд»да баён қилинган айрим гуруҳлар ундан кейин ёзилган асарларда умуман тилга олинмаган.
Рекомендации по теме