Ҳоким ўринбосари ҳам депутатларга бўш келмади!

preview_player
Показать описание
Ўз ишини яхши билиб, фаоллик билан ишлаётган мутасаддилар халқ билан мулоқотда ҳам, депутатларнинг саволларига жавоб беришда ҳам ҳеч қачон довдираб қолмайди. Буни эътиборингизга ҳавола этилаётган лавҳада ҳам кўришингиз мумкин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор тумани Кенгашининг 2021 йил 23 сентябрь куни бўлиб ўтган II чақириқ қирқ тўртинчи сессиясида қатор масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Тўлқин Эшбеков хабар қилмоқда.
Сессия кун тартибига кўра Олмазор тумани ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Исмаилов Сарвар Икромовичнинг “Тўртта сектор ҳудудидаги “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш ва ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги, Олмазор тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дадахўжаева Муҳаррам Эсануллаевнанинг "Олмазор туманидаги “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ва моддий ёрдам берилган аёлларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш ҳамда эхтиёжманд аёлларга маблағ ажратиш тўғрисида”ги, Олмазор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Саъдуллаев Зиёдулла Файзуллаевич ва Олмазор тумани Молия бўлими бошлиғи Ҳотамов Дилшод Фахриддиновичнинг “Олмазор тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак якунлари ҳамда маҳаллий бюджет даромадлари прогноз ва харажатлари кўрсаткичлари ижроси ва аниқланган қўшимча заҳиралар тўғрисида”ги ҳисоботлари тингланди.
Сессияда ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Азиз мухлислар! Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Муяссар НИҒМАТОВА,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши котибият мудири
Рекомендации по теме