Депутат Раъно Ҳожимуҳамедова 2022 йилда Олмазор туманига ажратилган маблағлар ҳақида сўз юритди

preview_player
Показать описание
2021 йил 30 декабрь куни халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг
II чақириқ эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия аввалида халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши раиси ўринбосари Тўрабек Назаров Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Сессияда Олмазор туман Молия бўлими бошлиғи Дилшод Ҳотамовнинг “Олмазор туманининг 2022 йил учун маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Олмазор туманининг 2021 йил якуни ҳамда 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалари депутатлар ва ижро хокимияти масуллари томонидан кўриб чиқилди.
Туманда 2021 йилги барча кўрсаткичлар ва режалар бажарилгани қайд этилди. Айниқса, Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Инсон манфаати - ҳар нарсадан устун” шиори Тошкент шаҳар Олмазор туманида ҳам ўз ифодасини топаётганидан элимиз миннатдордир. 2021 йилда ижтимоий қатлам вакилларига ва ҳимояга муҳтож оилаларга 7 миллиард сўмга яқин беғараз ёрдам берилгани халқимизнинг розилиги, эътирофига сазовар бўлди.
2022 йилда ҳам олдимизга жуда катта вазифалар белгилаб олинди. Чунончи, ўсиш суръати 49,3 фоиз кўтарилиши кутилмоқда. Бундай юксалишга эришишда туман ҳокими Азизхон Шарипхонович Умархонов билан бир тану бир жон бўлиб, кўзланган мақсад сари фидоийлик қилиб харакат қилаётган туман депутатларини ҳам катта хиссаси бор, албатта. Бир мақсад ва бир-бирига ишонган ҳолда иш олиб борилиши натижасида туман аҳолисининг фаровонлиги ошмоқда.
Депутатлар Раҳимқул Маҳаммадиев, Анваржон Шермуратов, Муяссар Ниғматова Феруза Каримова, Нигора Мирзаева, Тўлқин Эшбек, Раъно Хожимуҳамедова, Анвар Юсупов сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, "Дўстлик" ордени, "Олтин қалам" мукофоти соҳиби.

2021 йил 30 декабрь
Рекомендации по теме