'Сизлар адолатли ҳақиқатни халққа етказишингиз керак' Президент ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.

Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда маҳалланинг турли миллатга мансуб вакиллари билан суҳбатлашди.

- Бугун келишимдан мақсад - Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун, йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган, - деди Президент.

Мулоқотда Чиноз туманидаги ўзгаришлар, имкониятлар ҳақида ҳам гаприлди.

- Ўзи Чиноз туманида ишсиз бўлиши керак эмас. Ери кенг, одамлари меҳнаткаш. Ҳар бир уйда, ҳар бир кўчада маданият бўлиши керак. Халқимиз айтганидек, олма пиш, оғзимга туш, деган билан натижа бўлмайди. Биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Ўзгаришларни истасак, ҳаммамиз онгли равишда ўзгаришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маҳаллада давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикучилик корхонаси ҳам ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари «Қўжакент текстил груп» корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Бу ерда икки сменада 500 нафар хотин-қиз ишламоқда. Охирги бир ярим ойда 100 минг долларлик тайёр кийимлар экспорт қилинган. Корхонанинг ўзида тикиш-бичишни ўргатувчи 200 ўринли ўқув маркази ҳам очилган.

Мутасаддиларга тадбиркорларга кўмаклашиб, бино ва маблағлар ажратиб, бундай кичик корхоналарни кўпайтириш ва 3 минг нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

Президентимиз шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хакикат эшитинг. Янги мошиналарни яна навбатда туриб олабмиз. Пулини олдиндан тулаб 9 ойдан кейин олиш керак экан

bahodiregamov
Автор

Стоп снято 🎬 ! Сизларда 5 йил имкон бор эди афсус энди фойдаси йок ! (Мени фикрим )

shurikumarov
Автор

Аллох агар ким нахаклик килса узин уларни кулини кукка совир амин

omonatomonat
Автор

Эртак бу .
турт йилда килинмаган бундан кейин хам булмайди

ivemclt
Автор

Ома гап йук!!! Гапга укиган экансиз!!! Амалда «ноль»

ИхтикГаниев-кж
Автор

Козбойамачилик адолат дейди лекин адолат йок карупсия манаполия таниш билишчилик

abdulloh
Автор

Жаноб прзден беш йилга кимаган нарсайизди энди киласизми яана кундуз бобо эртагини бошладингизми хакикат кани энди прздетликни ёошларга беринг халкни чарчатиб ташладингиз сизди пой кадамингиз кутлук келадими деб уйлаган эдик хамма жойди расво килиб халк кучага колияапти

БахтиёрСатторов-ре
Автор

Шу айтганлариз ерга уруг булиб экилганида эди чулни богу-рог бустон килар эди афсуски атрофиздагилар расво килаяпди

bahtierrahimov
Автор

Рахмат сизга оллох рози булсин сиздан.

djuraevilyosjon
Автор

Банк кредит фоизлари жуда юкори 27-30 фоиз, буни жабри халкга тушади. JM автомобилларга 100 фоиз туловни олиб 7-8 ой кутиш керак, мурожаат килсанг хеч Ким эшитмайди.

olimxojamberdiyev
Автор

Устозигизни ШОГИРТИ сиз Бари расво булди БИРОРТАГ ИШЛАМАЕСАН шантажа УЗИ бирсум пул еок каердан чикти бу гап ялгон ЭШОНМАЕМАН куриг гап ТАНКИЧИЛАНИ камаб турмага ЧРИТОПСАНЛА

ТимурИсканов-юо
Автор

Айтинг гапира олиг булогирлар Отабек Саториййди Айтиглар

ЗиеодуллоХолов
Автор

Яхши ва емон гап бизда интернетдан 1000% тез таркайдию админ, килса таркайдида

Трейдинг-яо
Автор

Призидент сизга ишонади сиз ишонманг хакикатни айтганлар камалаяпти гапи рост булса давлат телерадио компаниялари айтиб чиксин хакикатни кейин ишонамиз

ОдилжонАбдуназаров
Автор

сизга ишониб САТТОРИЙ камалиб кетияпти

avatarworld
Автор

Битта гап урисча килиб айтаман!Болтавня!Узбекчаси курук сафсата. Мен фикрмча!

БекУринбоев
Автор

Давлат масул одамларни хокимлари йон атрофидагиларни хак ишлашга ургатиш керак, сог булинг 2дунё саодатини берсин хоразимдан алангалик салом хамма юртдошларимизга

ISLOMBEKKHUJAEV
Автор

Факат ишлаш керак.Узбекистонимиз йомонмас имкон топса булади.Худо холаса яхши булиб кетади

BOSS-mesu
Автор

Бу дангаса ишекмаслар Президент вазифаларини бажармайди.ОАВ лари елгон маьлумот таркатади телевизорда.Тангани икки томонини курсатиш керак.Президент айтгандек танкид бор жойда ривожланиш болади деган.

валижонхайдаров-лю
Автор

Bu sivitni masalasidagi gapga shaxsiy fikrim qarshiman nimaga qishloqda sivit bo'lmasa qanday yashash mumkin 21asr degani shu bo'lsa demak bizlar 15 asr da yashayabmiz shekilli

xumoyunqaxxorov