Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергияси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Қашқадарё вилоятида ҳамма тармоқлар бўйича салоҳият юқори. Саноат учун зарур хомашё ресурслари, хизмат кўрсатиш учун инфратузилма, қишлоқ хўжалиги учун ер-сув ва тажриба бор. Шулардан келиб чиқиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, кимё ва озиқ-овқат саноати, туризм, узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик асосий “ўсиш нуқталари” сифатида белгилаб олинган.

Жорий йил учун умумий қиймати 11 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилган. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши режалаштирилган. Бунда иқтисодий самарадорлик ва бандликка алоҳида эътибор қаратилган. Бўлғуси корхоналарда йилига 6 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Бу 131 миллион долларлик импорт ўрнини босиш, 180 миллион долларлик экспорт қилиш имконини беради. 19 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

Масалан, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 26 та лойиҳа таклифи билдирилган. Шундан 10 таси тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Буларнинг натижасида пахта хомашёсини вилоятнинг ўзида қайта ишлаш даражасига сезиларли ошади. Биргина шу тармоқда 7 минг 600 дан зиёд иш ўрни ташкил этилади.

Қашқадарёда йилига 106 минг тонна гипсокартон, 102 минг квадрат метр кафель ва бошқа қурилиш материалларига талаб бор. Лекин, керакли хомашё бўлишига қарамай, вилоятда бу маҳсулотлар умуман ишлаб чиқарилмас эди. Шу боис бу соҳада бир нечта лойиҳа режалаштирилган.

Мисол учун, Чироқчи туманида 210 миллиард сўмлик лойиҳа эвазига гипсокартон, пардозбоп тошлар, газобетон, темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқариш мўлжалланган. Бунинг натижасида уй-жойлар қурилишида 1 квадрат метр таннархини 25 фоизгача қисқартириш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, Чироқчи туманида кафель ишлаб чиқариш, Шаҳрисабз шаҳрида гранит ва мармарни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар ҳам бор.

Қашқадарёнинг тоғли туманлари мева-сабзавот, узум, картошка, коврак каби бозорбоп маҳсулотлар етиштиришга, дашт ҳудудлар чорвачиликка ихтисослаштирилган. Жумладан, Нишон туманида чорва комплекси ташкил этиб, сутни қайта ишлаш бўйича 110 миллиард сўмлик лойиҳага киришилган. Бу мажмуада 614 бош наслли қорамол боқилиб, йилига 5 минг 760 тонна сут маҳсулотлари тайёрланади. 230 нафар қишлоқ аҳолиси ишли бўлади.

Шаҳрисабз туманининг тоғолди қишлоқларида картошка ва сабзавотлар етиштириш лойиҳалари ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жаҳатдан муҳим. Бунинг учун аҳолига ер ажратиб берилиб, маҳсулотлар кооперация асосида сотиб олинади. Ҳисоб-китобларга кўра, шу ҳудуднинг ўзидан вилоятда картошкага бўлган талабнинг 34 фоизини таъминлаш мумкин. Бу ишларга 6 минг 500 дан зиёд аҳолини жалб этиб, уларга даромад манбаи яратиш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни бир-бирига яқин, ихчам жойлаштириб, коммуникация харажатларини камайтириш, ҳудудий корхоналарни йирик саноат тармоқлари билан боғлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳар бир лойиҳа замирида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи ётгани учун уларга маблағларни тезроқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Тақдимотда жорий йилда электр энергетикаси соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Маълумки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига бўлган талаби йилдан-йилга ортиб бормоқда. Буни таъминлаш мақсадида эскирган подстанциялар ва узатиш тармоқлари босқичма-босқич янгилаб келинмоқда.

Хусусан, бу йил магистрал электр тармоқлари бўйича умумий қиймати 140 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа режалаштирилган. Улардан бири 14 та подстанцияни модернизация қилиш лойиҳасидир. Бунинг самарасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 1 минг 430 МВт қўшимча қувват яратилади. Яна бир муҳим жиҳати, ушбу подстанциялардаги йиллик электр энергияси исрофи 1,5 миллион долларга, таъмирлашга сарфланадиган харажатлар қарийб 16 миллион долларга камаяди. Ҳисобга олиш тизимидаги хатоликлар барҳам топади.

Қолган 5 та лойиҳа янги подстанциялар ва магистрал электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда тиклашга қаратилган.

Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар белгиланган. Хусусан, 15 минг километр электр узатиш тармоқларини, 4 мингта трансформаторни янгилаш чоралари кўрилган. Бу ишлар натижасида юртимиздаги 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади.

Президентимиз бу лойиҳаларнинг иқтисодий самардорлиги ва ижтимоий аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уларни сифатли бажариш, электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Кашкадарёда амалдорлардан ташкари диярли хамма ишсизку узгариш йук хаммаси эртак

КуконХони-ем
Автор

Режаларимиз ва яхши ниятларимиз зур аммо турт йил олдин хам зур режалар килган эдик нимагадир мана амалга оширдик, экспорт килдик, бозорларни эгалладик, ишга кабул килдик еки киламиз деган гапни эшитмаяпмизда факат катта режаларни киляпмиз лекин амалда курмаяпмизда, илохим шу санаб утилган ишларимиз тезрок амалга ошсинда чунки биз хам тезрок андоза олишни хохляпмиз.

БахронДиловДилов
Автор

👍👍👍👍👏👏👏👏👏молодец Ш Мирзиёев умирлариз узок болсин Худохоласа Озбекистонимиз гулаб яншаган мамлакатлардан бири болади 🤲🏻🤲🏻🤲🏻

Axi_Flight
Автор

Эски тоз эски хаммом ваьда ваьда яна ваьда умуман узгариш йук онгига сингдирса хам унитилиб кетади 2кундан кейин

СурайеХужамова
Автор

Жумонг карши хокими булганми. Ифлос одам бу Жомбойлик.

marifatkurbanov
Автор

ХАММАСИ ЁЛГОН КАШКАДАРЁДА ИШСИЗЛИК, БУТИН УЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК!!! Х.ОЛЛОКУЛОВГА КУШИЛИНГ ВАТАНДОШЛАР!!

ФИРДАУСФИРДАУС-йд
Автор

Assalomu alaykum azizlar!
Chiroyli uylar chizma proektlariga qiziqadiganlar bo'lsa kanalimga obuna bo'linglar!!!
Hammaga raxmat!..

zamonaviyuyproektlari
Автор

Булар якинда давлатни сотади руссларга ЕАЭС деб бир аммаллаб мустакиллик ка чиккан ди сафоев ва комилов вада бериб келга якинда руссларга кушиламиз кул боламиз сизларга деб давлат призидентимиз топшириги билан

УлугбекИбрагимов-ъь
Автор

Чиройли гапирасиларда пахтачисанми муамолар омига кириб кетганку Кашкадаре Сурхандарега елгон нима киласан гапириб

МухибулоКурбонов
Автор

Энг сонгида гапирган одам президетимиз келиб хаммасини тушинтириб онгимизга сингдириб кетти деяпди бу одам касалми онги сал пастирокми йо бомасам нимага президент гапириши керак шундай тупой аклзиз одамлар ишлаганинан кейин ривожоаниш 0% болади шунча йилдан бери нима килябди булар бундай одамларни колига кетмон бериб далага хайдаш керак

MUZAFFAR
Автор

JAHONNOMA VA ELTUZ KANALIGA OBUNA BÔLAMIZ SHOSHILING AZIZLARIM

masturaquldorova
Автор

Кишлокликлар нима эксин бой бува ккти шароитини борип куринг .

ДжамалХолмуродов
Автор

DIQQAT BARCHAGA
JAHONNOMA KANALIGA VA
ELTUZ KANALIGA OBUNA BÔLAMIZ

masturaquldorova
Автор

Йир берса. сув йукку .йирди узи йук .камбогол бир экин экса хоким эктирмайди .

ДжамалХолмуродов
Автор

Пулли ярмини булип олиштиям курип чиктими .

ДжамалХолмуродов