ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ФРАНЦИЯЛИК САЙЁҲЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

preview_player
Показать описание
Куни кеча, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Араббанди" маҳалласида бир гуруҳ франциялик сайёҳлар билан учрашди.

"Араббанди" маҳалласида фаолиятини олиб бораётган тадбиркор Салтанат Қўлдошова томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий ҳунармандчилик намуналарини томоша қилишга тушган франсуз сайёҳлари билан учрашган туман ҳокими Нодир Эркаев уларга Чироқчи туманнинг туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, туманнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бандан ташқари фаранг сайёҳларинг Чироқчи туманига уюштираётган саёҳатлари ва улар томонидан топилган тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Рекомендации по теме