ЧИРОҚЧИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ФАОЛЛАР МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ

preview_player
Показать описание
Муқаддас қадамжолар зиёрат қилинди

Мамлакатимизда асрлар давомида қад кўтариб турган тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, қадамжолар, масжид ва мадрасалар, улуғ шайхлар мақбаралари қаторида Чироқчи туманидаги "Лангар ота мажмуаси" ҳамда "Кўктўнли ота" зиёратгоҳларини келтиришимиз мумкин.

Бугун эрта тонгдан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари туман прокурори Баҳодир Худойқулов, ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов, ДСИ бошлиғи Ғанишер Кармановлар ҳамда нуроний отахонлар "Лангар ота мажмуаси", "Абул Ҳасан Ишқий масжиди" ҳамда "Кўктўнли ота" қадамжоларини зиёрат қилишди.

Зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилиниб, юртимизда доим тинчлик ва хотиржамлик бўлиши сўралди. Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Рекомендации по теме