Шавкат Мирзиёев инвестицияга доир топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Жорий йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, мазкур лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар, муддатлар ва масъуллар белгиланган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

Хусусан, Агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Жами 501 миллион долларлик ушбу лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси анча ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди.

Миллий банк томонидан жорий йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидандир.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 110 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда, йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати пайдо бўлади.

Ипотека банк Қуйи Чирчиқ туманида 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш лойиҳасига сармоя киритмоқчи. Бу корхона бир вақтда 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади.

Иқтисодий комплекс идоралари ишни маҳаллалар даражасида ташкил этиши, тижорат банклари жойларда юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириб, айниқса, ёш тадбиркорларга кенг йўл бериши кераклиги қайд этилди.

Бунинг учун маҳаллаларда банкнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

Тақдимотда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ташкил этилган саноат зонаси ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳам таништирилди. Ушбу саноат ҳудуди 200 гектар бўлиб, унда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда жами қиймати 4,6 триллион сўмлик 71 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Allox boshimizdan ayırmasın sizni muxtaram Prezidentimiz. Olga O'zbekiston

AliAliyev-xnke
Автор

Жуда куп янгиликлар инвестисиялар киргизяпти президент фак, ат тулигича халк, га етиб бормаяпти. Халк, бой булса давлат бой булади!

sunnatillaxasanov
Автор

Elparvar va O'zbek telividinyasida shunday vidyolarni korib eshtsangizlar keyingi saylovda yana ovoz bergingiz kelib ketadmi sizlardaham 😁

userMa
Автор

Рассия кетувчилар учун салом биз чарез беларусиа оркалии рассияга кетяпиз боришдан патентгача видео қилиб кӯрсатаман кимга қизиқ бӯлса каналимга обуна бӯлингла.,

avtosalonuz
Автор

Воздух. Узбеклар янаям хор болип юришипти бошка юртларда. Козоклар йок биттаям эшик шипирадигонлар.

ОрелХищник
Автор

50 гектар ер бермадику лалми узум экиш учун

ulugbekkarimovich
Автор

Қуруқ қошиқ огиз йиртар деган ота - боболаримиз.Призидент шу гапларингизга ўзингиз хам Ишонасизми ? Қачон четда юрган мардикорларга иш ўрин яратасиз, бу бечоралар Россияда эзилиб кетдику.Уларнинг мехнат кучидан Ўзбекистон фойдаланса яхшику. Мана лалала қилиб беш йилни ўтқаздингиз. Эндиги сайловга номзодингизни қўйманг. Ўзингиз вада қилгансиз бажараолмасам кетаман деб. Сиз бажараолмадингиз!!!

erkinjonsidiqov
Автор

Шу Силарга ПРИЗИДЕНТ боганида роса суйинганмиз. Энди хамма гаплар ховолиги билинди.

ОрелХищник