filmov
tv
Манзурани ҳайратлантирган гўша | Shahardan yiroqda

Показать описание
"Шаҳардан йироқда" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Қиш фасли ҳам яримлаб қолди, эҳтимол таътилингизга қадар вақт бордир, бу дам олиш кунларингиздан роҳатланиш керак эмас дегани эмасдир. Биз айни вақт ижодий гуруҳимиз билан биргаликда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ дам олиш маскани томон йўлга тушамиз. Кўрсатувимизнинг бугунги қаҳрамони эстрада хонандаси Манзура Йўлдошева бўлади. Биз йўл олган манзил Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Угом дарёсиниг Чирчиққа шундоққина қуйиладиган ҳудудда жойлашган Чорвоқ шаҳарчаси. ЙАтишларича у ерга бир соатда етиб борилар экан.
ЧОРВОҚ (Чорбоғ) — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги шаҳарча. Тошкент ш. дан 70 км. Угом тизмасининг ён бағрида, Угом дарёсининг Чирчиқ дарёсига қуйилиш жойидаги ўнг соҳилида, Тошкент — Хўжакент т. й. да жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Хўжакент (3 км). Ўртача 892 м баландликда. 1964 й. Чорвоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЭС қурилиши муносабати билан бунёд этилган. Ахрлиси 5,5 минг киши (2004).
Чорвоқда, асосан, қурувчилар ва энергетиклар, шунингдек, йўлсозлар, ҳайдовчилар, корхоналар ишчи ва хизматчилар ҳам яшайди.
Шаҳарча номи («Чорбоғ») тўртта боғ маъносини билдиради. Чорвоқда Чорвоқ ГЭС қурилиш бошқармаси, Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади, Бўстонлиқ тумани автомобиль йўллари бошқармаси, автотранспорт и. ч. корхонаси каби йирик корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатади. «Шамс» фирмаси («Хумсон» минерал суви қадокланади) бор. 3 умумий таълим мактаби, маданият уйи, 2 болалар, 1 шаҳар кутубхонаси, марказий касалхона мавжуд. Чорвоқ ён атрофида болалар оромгохлари, дам олиш уйлари, санаторийлар ишлаб турибди. Сув омбори соҳилларида «Чорбоғ» оромгоҳи, Бекобод, Олмалиқ ва Навоий конметаллургия ктларининг дам олиш масканлари барпо этилган. Чорвоқга Тошкент — Чорвоқ йўналишида автобуслар, Тошкент — Хўжакент электр поезди қатнайди.

Комментарии