Мадридда Муҳаммад Бекжонни озод қилиш учун имзо тўпланди

preview_player
Показать описание
Испания пойтахтида қамоқдаги ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжон озодлиги учун имзо тўпланди. Amnesty International фаоллари ўтказган икки соатлик акция давомида мингга яқин имзо йиғилди. 61 ёшли Муҳаммад Бекжон дунёдаги энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист дея эътироф этилган.

Имзо тўплаш акциясида иштирок этган ўзбекистонлик ҳуқуқбон Надежда Атаеванинг Озодликка айтишича, икки соат ичида “Халқаро Амнистия” фаоллари бир мингга яқин имзо тўплашга муваффақ бўлдилар.

Унга кўра, “Халқаро Амнистия” кўнгиллилари Ўзбекистондаги тергов изоляторлари ва жазони ўташ муассисаларида қўлланилаётган таҳқирлаш ва қийноқларни оддий испанияликларга саҳналаштирган ҳолда намойиш этдилар.

“Муҳаммад Бекжонов ва унинг оиласи бошидан ўтганлари, шунингдек, қамоқхонадан чиққан маҳкумлар мактублари “Халқаро Амнистия” кўнгиллиларини Ўзбекистондаги қийноқларни саҳналаштирган ҳолда намойиш этишга ундади. Улар қийноқ қурбонлари бўлган ўзбеклар номидан инсонларни бефарқ бўлмасликка ва уларнинг тадбирида иштирок этишга чақирдилар. Икки соат ичида "Халқаро Амнистия" 1000 яқин имзо тўплашга муваффақ бўлди. Аммо, мени энг кўп ҳайратга солгани, Муҳаммад Бекжон ҳақида биринчи марта эшитган оддий испанияликларнинг бу тадбирга кўрсатган ўта ижобий муносабати бўлди”, дейди Надежда Атаева.
Рекомендации по теме