Франция, Тунис ва Қувайтда террор ҳужумидан камида 30 киши ўлди

preview_player
Показать описание
Франциядаги АҚШга қарашли заводга ҳужум қилган террорчилар танасидан кесиб олинган бошни завод дарвозасига илиб кетди. Тунисда қуролланган террорчилар британиялик сайёҳлар орасида машҳур бўлган меҳмонхонада 27 кишини ўлдирди. Қувайтда эса худкуш шиа масжидида ўзини портлатди ва бу ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" зиммасига олди.

Тунис

Туниснинг британиялик сайёҳлар орасида машҳур соҳилбўйи шаҳри - Сусда номаълум қуролли шахслар меҳмонхонага ҳужум қилди.

Тунис Ички ишлар вазирлиги Сус шаҳрининг Ал-Кантави мавзесидаги Imperial Marhaba меҳмонхонасига жума куни қилинган ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Қурбонлар орасида хорижликлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот Тунисдаги жума кунги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Тунис Ички ишлар вазирлиги матбуот мулозими Муҳаммад Али Аровий Сусдаги ҳужумлар "террорчилик амали" бўлган, деб таъкилади.

Сус шаҳридаги меҳмонхонага қилинган ҳужумнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Полицияга кўра, ҳужумчилардан бир нафари отишма пайти ўлдирилган.

Март ойида Тунис пойтахтидаги қадимий экспонатларга бой "Бардо" музейига исломий жанггарилар ҳужум қилиб, бир гуруҳ хорижликни ўлдирганидан сўнг мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Твар сенлар ҳали ҳам кузларинг очмадингларми кофирлар нимаи деп езиб берса шуни укийдиган кофир ҳотини..

iloveyouiz.allahabdusalom