filmov
tv
Кексаларни эъзозлаш – халқимизга хос эзгу фазилат
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4-10 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Кексалар ҳафталиги”га бугун старт берилди.
Туманимизда ҳам хафталикнинг илк кунида 14-умумтаълим мактабида “Кўктерак” ҳудудида истиқомат қилувчи онахонлар “Қизим сенга айтар сўзим бор” мавзусида балоғат ёшидаги қизлар билан давра суҳбати ўтказдилар.
Тадбирнинг узвий давоми сифатида “Исроилобод” кошонасида эъзоздаги кексалар учун дастурхон ёзилиб, туман Маданият бўлими хонандалари ижросида янграган куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглини шод этиб, мамлакатимизда кексаларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром нечоғлик муҳим эканлигини яна бир маротаба исботлади.
“Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда давом этади.
Жараён ушбу видеолавҳамизда.