Муаззам Алибоева ва онахонлар “Кексалар ҳафталиги” тадбирида фаоллик кўрсатдилар

preview_player
Показать описание
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Ниҳол» маҳалласида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари бир гуруҳ нуронийларга шоду хуррамлик бахш этди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (816-сон, 27.09.2019 й.) қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Кейинги йилларда нуронийларнинг нафақа ва пенсияларини ўз вақтида, улар истаган шаклда етказиб бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасидаги амалий ишлар мамлакатимиздаги барча ёши улуғ инсонлар оғирини енгил қилди, десак муболаға бўлмайди.
4-10 октябрь кунлари бўлиб ўтаётдиган ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни манавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Ушбу ҳафталикни "маҳаллабай" ўтказишга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Ҳафталик доирасида ҳар бир маҳаллада нуронийлар, шу жумладан, якка-ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати.
Рекомендации по теме