Қува туманида Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

preview_player
Показать описание
Қува туманида 12 июль куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўсиб бораётган аҳоли талабини таъминлаш учун иқтисодиётни изчил ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

– Фарғона катта вилоят. Ҳозирги кунда аҳоли 4 миллиондан ошди. Бундай ўсиш билан 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу айтишга осон. Лекин бу рақам ортида қанча масъулият ва жавобгарлик бор. Ҳар йили янги боғча ва мактаблар, уйлар қуриш, юз минглаб иш ўринлари яратиш зарур. Шунинг учун ҳозирги таҳликали замонда қандай қилиб иқтисодиётимизни барқарор қиламиз, деган савол ҳаммамизни қийнаши керак, – деди Президент.

Сўнгги етти йилда вилоятда катта ўзгаришлар бўлди. Йўл, сув, ер, уй-жой, таълим ва тиббиёт инфратузилмаси яхшиланди. Киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди.

Экспорт ҳам ошаяпти. Бу кўрсаткич ўтган йили 722 миллион долларни ташкил этди. Фарғоналик корхоналар 60 та янги бозорга кириб борди.

Лекин 19 та корхонада қувватлар пасайган. 3 та лойиҳани ишга тушириш кечиккан. 6 минг 700 та корхонада иш ўринлари камайган. Ўтган йили экспорт қилган 135 та корхона бу йил ҳали четга маҳсулот сотмаган.

Вилоят саноат ўсиши бўйича республикада энг охирги ўринда. Шунча шароит бўла туриб, Фарғонада ўтган йили бор-йўғи 220 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлган. Атиги 30 фоиз ип калава қайта ишланмоқда.

Рўйхатга олинган 545 та тадбиркор ҳисобрақам очмаган, мингдан ошиғи банк орқали айланма қилмаган. Шу боис ишчилар тўлаётган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи қўйилди. Бу орқали туманда манфаат кўпайиши, тадбиркорларни “соядан” чиқариши айтилди.

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича кўп ишлар қилинди. Ишсиз ва муҳтожларга банк-молия орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди. Энди янгича ёндашувга эҳтиёж сезилаяпти.

Давлатимиз раҳбари буни Боғдод тумани мисолида таҳлил қилиб, тизим такомиллаштирилишини айтди.

– Камбағал деб қанча нафақа тўлаганимиз билан, иш топиб бермасак, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта келаверади, боқимандалик кучайиб бораверади. Шу боис энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя бир тизимда бўлади. Буни республикада Ижтимоий ҳимоя агентлиги бошқаради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президентининг 10 июлдаги қарорига кўра, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди Қувасой шаҳрининг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллаларидаги 210 гектарга кенгайтирилди. У ерда 2026 йил охиригача камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиши, 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши, йилига 965 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган. Мутасаддиларнинг бу борадаги вазифалари яна бир кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Хитой тажрибаси асосида 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бири саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштирилиб, саноат зоналари ташкил қилинади.

Юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан қўшимча 1 минг 210 гектар ер ажратилади. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида дирекция ташкил қилиниб, ушбу ерлар унинг ихтиёрига берилади. Маҳаллий тадбиркорлар саноат зоналаридаги биноларни ижарага ёки муддатли сотиб олиши мумкин бўлади.

Саноатни туман ва маҳаллага тушириш учун инфратузилма харажатларига 50 миллион доллар ссуда ажратилади. 161 та йирик маҳаллада ҳам 4-5 қаватли саноат марказлари ташкил қилинади.

Давлатимиз раҳбари Фарғонада саноатга катта туртки берадиган лойиҳаларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Хусусан, энергетика, нефт-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳа қилинади. 700 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан 230 турдаги янги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Электр техникаси саноатида 420 миллион долларлик, автомобилсозликда 500 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, Қувасойда электромобилни зарядлаш станцияси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тўқимачилик тармоғида 300 миллион долларлик лойиҳа орқали ип-калавани қайта ишлашни 60 фоизга олиб чиқиш мўлжалланган.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси таҳлил қилинар экан, сўнгги уч йилда 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25 минг гектардан зиёд ер ажратилгани қайд этилди. Бу ерларда уч мартагача ҳосил олиш муҳимлиги айтилди.

Фарғона туманида 200 гектарда саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навларини экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари барпо этилади. Йирик боғбонларнинг ерида музлаткичли омборлар ташкил қилинади.

Боғбон-тадбиркорлар учун қатор янгиликлар эълон қилинди. Мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади. Қувасой шаҳридаги 616 та фермернинг оғирини енгил қилиш учун ер солиғи ярмига камайтирилади.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Президентимиз сог булсинлар.Кувамизга эьтибор берганлари ун.Кувамиз хам ривожланиар экан бундан зурсандмиз.Узок йиллар бошкаринг илохим, умриз узок булсин.ОМИН

DlfuzaxonKarimova-ge
Автор

ОЛЛАХИМ АСРАСИН ШАВКАТЖОННИ 100 ЙИЛ БИЗНИНГ БОШИМИЗДА РАХБАР Б.Б ТУРГАЙ

NuradinRozimov
Автор

❤❤❤ raxmat sizga tez tez kelib turin 25 yildan berib bunaqa gaplar eshitmagandi🎉🎉🎉🎉❤❤❤

YakubYakubov-vp
Автор

Цемент импортини 50%га камайтириш керак, акс холда якинда хамма цемзаводлар банкрот булиб кетади

Зафар-ье
Автор

Бешарикка хам келинг Ака 35 И́илдан бери И Каримов хам сиз Вазир болганизда хам ва хатто бошк.а вазирхам келмаган лакатсасини ташавораман келилар Тожикистонга чегара чекка Туманда БЕШАРИК🎉🎉🎉🎉

yorqinbekvikramov
Автор

Узларини гапини ештайлик илтимос журналист опа переводчик керак эмас

GolibXakimov-wk
Автор

Шохимардонга бориб водилдан кайтиб келдик одам куп шу йули одамни бездиради

ЭльерМамажонов-уц
Автор

Приздентни назари тушган жойга Аллох барака беради рахмат Приздентимизга халкни уйлайди

XurshidbekTeshaboyev
Автор

Qayerdi gapiryabdi pirizidentimiz kambagalikdi kamaytirish oson gaz sivetni narxini paslatib fermerda ishlaydiganlarni oyligini koʻtarish katakonlar birar oy Xalil yashasa

NasibjonIsmonov-szkc
Автор

prezident imkon boricha sharoit qibervottila, ulardan foydalanib oyoqqa turvolish lozim

ogabekesanov
Автор

3 kunda bitti shu bino mahhalaga asfalt bosildi 2 ta liniya tok keldi yangi patstansa keldi odamlarga tikuv moshina berildi mol qoʻy tarqatildi odamlarni uyi remont qlindi berilgan narsalarni hammasini qaytarip olip ketishti bu nma dgani

MardonbekAkramov-roci
Автор

Davlat rahbari xalqni farovonligi o'ylab tegishli topshiriqlarni bermoqda

alikhanboriy
Автор

O'zbekistonda tadbirkorlikni tivojlantirishga davlat rahbari tomonidan alohida e'tibor berilvotti

alikhanboriy
Автор

Худонинг.ердаги.сояси.экан.
Художник.танирмикан.

OrinboyEraliyev
Автор

Quvada toʻhtamedi Toshkent Andijon poyezdi duhi yetmedi

FER_
Автор

Рахбарларди хаммаси артистлар каердан гап келадикина

УмиджонМамиров-ео
Автор

Prezident bo'ib davlatni boshqarish oson ishamas, oborvokkan ishlarida omad tilayman

ogabekesanov
Автор

Приздентни узиларидан эшитайлик .болмаса тахлилнома деб куйинг.

БекасылҚұдайберген
Автор

Biz xalq faqat uzimiz og'ir ahvolga tushsak voy dod qilamiz tepadagilarni yomonlaymiz, birinchidan tepadagilar xam shu xalqni ichidan chiqqanku. Ikkinchidan kim bir kunini xalqimga yordam beray deb uz foydasini uylamay kuchaga chiqdik. chuponmi dexqonmi taksismi xokimmi xamma uzim dedi. Prezdent bitta biz 38 mlon xalq . Fikrimiz 38 mlon barchamiz uzimizdan yulduz yasab olganmiz.

otabekdoniyev
Автор

Davlat rahbari O'zbekistonni rivojlangan davlatlar safiga qo'shish uchun harakat qivottila

alikhanboriy