Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги кластер тизими асосида ривожлантирилмоқда. Пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик кластерлари сифат ва даромад жиҳатидан изчил ўсмоқда.

Мева-сабзавотчиликда ҳам кўплаб кластерлар ташкил этилган. Лекин натижалар мавжуд салоҳият даржасида эмас. Масалан, бу тармоқда экспорт миқдорини ҳозирги 1 миллиард 200 минг доллардан 5 миллиард долларга кўпайтириш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган. Жумладан, бугунги кунда Асака, Ангор, Денов, Жомбой, Самарқанд, Олтиариқ, Қува, Юқори Чирчиқ, Янгиқўрғон туманларидаги мева-сабзавотчилик кластерлари 20-25 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда.

Йиғилишда шу борадаги имконият ва муаммолар, ҳосилдорлик ва бандликни ошириш чоралари муҳокама қилинди.

– Илгари пахтачиликда фақат хомашё сотардик. Котировка энг яхши бўлган йилда даромад 1 миллиард доллар атрофида бўларди. Мана, ҳозир пахтани ўзимизда қайта ишлаб, 3 миллиард долларга чиқдик. Бу фақатгина экспорт кўрсаткичи. Бу соҳада ҳали қанча иш ўрни, ойлик, солиқ бор. Ишни тўғри ташкил этиб, мева-сабзавотчиликда ҳам шундай натижа қилиш мумкин. “Оёғимизнинг тагида” имконият турибди, – деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис мева-сабзавотчилик кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқачиликни ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди.

Унга кўра, шу йил 1 декабрдан бошлаб, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун кластер, фермер ва банк ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Кредитлар бир йилга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, 14 фоиз ставкада ажратилади.

Кластерларга аҳолидан маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар ҳам берилади. Яъни, кластер қачон зарур бўлса, маблағ олади ва фоизини кредитдан фойдаланган давр учун тўлайди.

Ушбу мақсадлар учун жами 2 триллион сўм йўналтирилади.

Кичик интенсив боғ, узумзор ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 14 фоизлик имтиёзли ставкада 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бунга халқаро молия ташкилотларининг 100 миллион доллар маблағи йўналтирилади.

Яна бир қўллов – экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Мутасадди вазирликларга мазкур тизимни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кеча, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши белгиланди.

Бу майдонлар очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, 10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда, 10 йил муддатга ижарага берилади.

Давлатимиз раҳбари бунда яратиладиган иш ўрни ва деҳқончилик тажрибаси асосий мезон бўлишини, эҳтиёжманд аҳолига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Бундай хўжаликлар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ҳам берилади. Лекин ердан оқилона фойдаланилмаса, ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

Мутасаддиларга ушбу тартиб асосида ерларни очиқ танловга чиқариш, кадастр рўйхатидан ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Юртимизда аҳоли ихтиёрида 500 минг гектар атрофида томорқа мавжуд. Уларда маҳсулот етиштиришга кўмаклашиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтириш режалаштирилган. Бу маблағ оилавий тадбиркорлик дастури асосида, имтиёзли шартларда берилади.

Томорқа хизмати корхоналарига ҳам 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Самарали ишлаётган шундай корхоналар негизида томорқа хизмати кластерлари ташкил этилади. Уларда кўчатчилик иссиқхонаси, кичик техника парки, совуткичли омборхона, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш каби хизматлар жамланади.

Томорқада етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларга субсидия берилади.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

5 йилдан бери хамма ишни Хокимларга топширади хеч нарса узгармади. Аксинча нарх наво энг чуккига чикти. Коринга пул етказиб болмаяпти.

зубайрХон-гю
Автор

Курук гапларни 5 йил эшитиябмиз, биз Яна эшитаверамиз.

Red-qkxh
Автор

Оллохдан сураб коламиз илохим курук гап кузбуямачилик булмаса булди илохи омин оллохи акбар

dilfuzaxamraqulova
Автор

Виждон масаласини куриб чикиш керак.ва ВИЖДОН ваксинасини яратиб хокимлар амалдорларни эмлаш керак.Призидент айтган билан улар бажармайди.

sardorqurbonov
Автор

Хаммасидан воз кечиб КОЛХОЗ САВХОЗларга утайлик 100% хамма иш билан таминланади . Гушт сут, озукалар хам орзон булади, энг тугри йул шу .

ilhomahmedov
Автор

призидент айтиб чарчамайди, лекин пасдагилар умумуман бажармайди хайф

humoyunnematov
Автор

Талаб куп нарсаларни нархи хеч качон тушмайди, гушт бн GM ни нархи хеч качон тушмайди.

FIFA-dvgi
Автор

Бунакасига Гап юук Хамма халолидан булсин рахмат

РозикджонТляуов
Автор

Гуштни Нонни нархини туширинг агар колингиздан келса

ХуснудинАзимов
Автор

Rahmat shavkat miromonivich inson omili-:mirzohid

insonomil...
Автор

Приздентга рахмат шароитни яратаяпти халк талаб килиш керак хокимлардан хар хил игво килмасдан

Gold-szsd
Автор

Йигилишми дарсми хамма конспект езяпти

mikhail
Автор

🙉🙉🙉хурматли ШАВКАТ МИРАМАНОВИЧ.
МУТАСАДИЙ РОХБАРЛАР ТОМОНИДАН ЕРЛАР ТОЛОН ТЛРОЖ КИЛИНГАН, СОТИЛГАН, БУНГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ.
ЧУСТ ТУМАН ДА ЕРЛАР КАРУБСЯСИ ЖУДА КАТТА.
БУНГА ПРАКУРОР ВА ХОКИМ КРИША БУЛМОКДА

ИсмоилхонВахобов-рж
Автор

Приздентизга Минг Рахмат Хар бир сохага алохида етибор берябди, ва шу билан бирга шароит яратилябди, биз факат гийбатни койиб, астойдил ишласаг хамма сохада илгор узгаришлар болади иншо оллох оллох Рози болсин

sanjarzamonov
Автор

Похта мевачиликни купайтириш керак экан, менда бир савол, кани бизни ер ости бойилгимз олтин кумуш нефть газ бутон темир ?

azamatmurafov
Автор

Асалаума алику мен 2нафар болам бор мен ерим ишизмиз ижарада яшаимиз коп ерга болрдим менга ярдам бермаияпти фахат 18яош нафака оламан 476мин сум еримни оилиги 600мин уини ижараси 500мин менга ярдамлашин Шавкат Мирзияев илтимос

АЗАМАТСАЛТАНАТ-зу
Автор

Shavkat miromonivich ni etikitkasi turban ekan agrar unversititiga qarasam manga vatanini sevadigan odam kerak degan suzlari yozilgan ekan desam bu suzlari eskirgan degandi mana bumasa yangi gaplar👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

insonomil...
Автор

Хусусий ишлаб чикариш корхоналарнинг купида ишчилар учун яхши шаротлар яратилмаган, купида ишчи хукуклари поймол килинади.назорат етишмайди.хотин кизларни 16 соатлаб ишлатадиган тикув фабрикалари бор.аел киши уйида кунига уйида шунча соат булмаслиги мумкинми.буйраги ишдан чикадику.яна арзимаган ойлик беришади.

ФерузаАзимбоева
Автор

Менга 50 сотих ер берсин россиядан кайтиб борардим лекин 5 сотих хам бермайсилар эсиз

УмидФарид
Автор

Assalomu alaykum muxtaram Prezdentmiz sizdan iltmos buyrak ko'chrib o'tkazilgan bemor insonlarga prograf bn sellsept dorilari bn taminlashingizni so'rayman ko'pchli nomdan so'rayapman indiyadan olyamiz dorni qarzga botib ketik aslda bizni bu dori DAVLAT berishi kerak sizdan ALLOH rozi bo'lsin

muzaffarotaqulov