ҒУЗОР ҲОКИМИ (прокурор) ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА ҚАРШИ(ми)?

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастури тўғрисида" ги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ҳамда Ғузортумани ёшлар иттифоқининг хатига асосан, Қашқадарё вилояти Ғузор  тумани ҳокимининг 2019 йил 7 мартдаги Ҳ-993/03-сонли қарорига кўра,  Ғузор тумани  "Чаноқ"  МФЙ,  Мустақиллик кўчаси ҳудудидаги туман захира ер фондидан фуқаро Қаҳҳорова Лайло Асадулла қизига "Ёшлар меҳнат гузари"   объекти қуриш учун 0,30 га ер майдони ажратиб берилади...
        Фармондан ҳамда ҳоким қароридан рухланган Лайло Қаҳҳорова,  Президент ва Ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун оиласидаги бор маблағини тикиб бинони тез битказиш чораларини кўради. Ўша пайтда туман прокурори бўлиб ишлаётган Бекзод Суюнов Лайлони оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди...

Тадбиркорларни, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаб келаётган  туман ҳокими
Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич соғлигидаги сурункали муаммолар сабабли ўз аризасига асосан, вазифасидан озод этилади.

Тақдир тақазоси қаранки,  прокурор Бекзод Олимович Суюнов туманга янги ҳоким этиб тайинланади.

Афсуски, Ғузор туманига келган  янги раҳбарлар ёшларга берилган ерларни қайтариб олиш "компаниясини"  бошлашади...

Аввало,  қурилишни тўхтатишни талаб қилишади.Туманни янги прокурори Баҳодир Эркаев туман ҳокими бўлган собиқ ҳамкасби Бекзод Суюновга  туман ҳокимининг 2019 йил 7-мартдаги Ҳ-993/03-сонли қарорини бекор қилиш учун протест киритади. Ҳоким эса,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8-июндаги " Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сонли  Фармонинг 4-банди 2-кичик бандида "Туман  ва шаҳар маҳаллий давлат ҳлкимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш,  эътироф этишш, ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинганини билган холда,  прокурор ҳамкасбини қўллаб юқоридаги қарорни бекор қилади. Бу билан ҳоким Бекзод Суюнов Президент Фармонига зид қарор чиқарган. Лайло Қаҳҳорова ҳокимни ноқонуний қарорини бекор қилиш учун Судга мурожаат  қилади. Суд Ғузор тумани ҳокими Б. Суюновни 2022 йил 17 январдаги 19-4-56-Q/22-сонли Қарорини  " ҳақиқий эмас" деб топади...
"Йиқилган одам курашга тўймас" деган мақол каби Ҳокимият яна "жангга" киришади...Ёзди, ёздилар давом этмоқда...

Бир аёлга шунча зулм, шунча кўргилик. Президент аёллларни қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар яратаётган бир пайтда Ғузордаги бу холатни қандай тушуниш мумкин?

Лайло Қаҳҳорова " ишчи ўрни яратаман, тадбиркорлик қиламан, мамлакатимга, халқимга нафим тегсин " деб оиласи билан бор будини сотиб " Ёшлар меҳнат гузари" қурмоқчи бўлиб, қонуний ер олсаю, 2021 йилдан буён тазиқларга учираса? 
Президент Фармон ва Қарорлари бу кетишда Ғузор туманида қандай ижро бўлади?  Ёш оилага ким ёрдам беради?  Ҳозиргача  Лайло Қаҳҳорованинг  оилаининг бюджетидан сарфланган 270.000.000 сўмдан зиёд маблағи ер билан битта бўладими?
Тадбиркор аёлни ким ҳимоя қилади?  Фақат Президент ҳимоя қилиши керакми?
Ўзи Президентдан бошқаларга ишонч ҳам қолмаяпти...

Олимжон  Тўхтаназаров
"Prezidentblogerlari"  админи
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Гузор тумани Хоким Бекзод Суюнов халкни кийнаб келмокда. Хеч Ким эшитмайди Узбекистонга кимга мурожат килсин халк??

zokirmardonov
Автор

Хокимлар хаммаси угрилар етимларни хаккинни евоттию тирракилар

АдолатТВ-оз