Ғузордаги оғир маҳаллада ҳомийлик асосида 120 ўринли янги боғча қурилмоқда

preview_player
Показать описание
Бироз аввал, Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов "Маҳаллабай" ишлар тизими орқали тумандаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан аҳволи оғир деб эътироф этилган “Дўлтали” маҳалласида сайёр қабул ўтказган эди.

Маҳалла аҳолисининг мактабгача таълим масаласидаги мурожаати юзасидан туман ҳокими Бекзод Суюнов ташаббуси билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида бўш турган бинони янгидан таъмирлаб, 120 ўринли Давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, туманда олиб борилаётган бу каби амалий ишлар "инсон қадри учун" тамойили асосида фуқаролар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг яққол намунаси десак адашмаган бўламиз.

Рекомендации по теме