Қадимий Бухоро ҳудудида қурилган сардобалар тарихи | Ko'hna manzillar

preview_player
Показать описание
"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бунёдкор халқимиз барпо этган меъморий обидалар қаторига бемалол сардобаларни ҳам киритиш мумкин. Ўзбекистоннинг чўл ҳудудларида ўрта асрлар даврига оид кўплаб сардобалар сақланиб қолган. Бизгача етиб келган сардобалар ичида энг қадимгиси Кармана яқинида, Работи Маликдаги сардоба ҳисобланади. Бухоро ва Самарқандни боғловчи йўл бўйида X асрда барпо этилган мазкур иншоот бу ердаги карвонсарой билан биргаликда ривожланган ўрта асрлардаги муҳим иншоотлардан бўлиб, кейинги даврлардаги баъзи таъмирлаш ишлари орқали бизгача етиб келган.
Хусусан, М.Е.Массоннинг маълумотига кўра, Қарши чўлида, Бухоро-Безда савдо йўли бўйида X асрда ҳам сардоба мавжуд бўлган.
Сардобалар қурилиши Амир Темур ва темурийлар, шайбонийлар даврида кенг миқёсда олиб борилган. Жиззахдан Сирдарё кечувларига, Бухородан Қарши орқали Амударёнинг ўрта оқимидаги Карки ва Келиф кечувларига олиб борувчи йўлларда қурилган сардобалар бундан далолат беради. XVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон II томонидан кўплаб сардобалар қурилган. Улар ичида Қоровулбозордаги сардоба, Бўзачи сардобаси, Бегичак сардоба, Якка сардоба, Каспидаги сардобалар, Қаршидан Амударёдаги кечувларга олиб борувчи йўллардаги сардобалар, хусусан, Туркманистон ҳудудидаги Сангирсувлоқ сардобаси, Шеробод яқинидаги сардоба, Жиззах-Чиноз оралиғидаги чўл ҳудудидаги Якка сардоба, Мирзаработ, Ёгочли сар-добаси ва бошқа сардобалар бунга мисолдир. Тадқиқотчилар фикрича, Мирзачўлдаги сардобаларнинг барпо этилиши Амир Темур ва Абдуллахон II нинг қурувчилик фаолияти билан боғлиқдир.
Ўрта Осиёнинг жазирама иқлим шароити ва йирик шаҳарларини сув билан таъ- минлаш эҳтиёжи шаҳарларда ҳам сардобалар барпо этилишига туртки беради. Абдуллахон II томонидан Қаршида, Субхонқулихон томонидан Бухорода барпо этилган сардоба худди шу мақсадларда қурилган.
Манбаларга кўра, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлиб, улардан 29 таси Қарши чўлида бўлган. Асосан чўл ҳудудларида қад ростлаган сардобалар унинг бунёдкорлари нафақат меъморий услуб, балки табиий ўзгаришлар, кимёвий-физик қонуниятлардан, жўғрофий илмлардан яхши хабардор бўлганлари ва бу ишларни пухта ўзлаштирганларидан далолат беради. Бундан салкам беш аср олдин қад рост¬лаган Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари замон ва макон эврилишлари, шу давр ичида рўй берган воқеа ва ҳодисалар, табиат ўзгаришларига қарамай ҳамон тирик. Утган юз йиллар ичида бу заминга кимлар келиб кетмади. Аммо сардобалар яшаяп- ти. Улар тарихдан сўйлайди. Гарчи уларнинг қурувчилари номаълум бўлса-да, аммо улар ўзларидан кейин келгуси авлодга ўчмас ва унутилмас ҳайкал қолдиргани айни ҳақиқатдир.
Сардоба сўзи форс тилидан олинган бўлиб, сард (совуқ) ва об (сув) сўзларининг қўшилишидан ясалган. Бу номнинг ўзиёқ мазкур иншоот сувни сақлаш учун хизмат қилганлигини англатиб турибди.
Сардобалар чорвачилик ва карвон йўллари билан боғлиқ равишда вужудга келган. Республикамизда ҳозиргача сақланиб қолган сардобаларнинг кўпчилиги XIV-XVI асрлар оралиғида қурилган.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Мана сардобалар кандай курилган хозирги сардоба деб курилган сув омборлари 3 йилга хам чидамади халк жабр тортди бошпанасиз колди келажак авлод учун кандай едгорлик деб айтиш мумкин авлодларимиз жавр тортишмаса эди бу сардобалардан оллох инсоф берсин курувчи бошликлорга

ШарофатХоджиева-йи
Автор

Олдин хакикий усталар булган виждонвн ишлаган шу учун кадимги обидалар сардобалар 500.600йил хатто 1000йилгача сакланиб келинмокда

ДАбдуллаева-зз
Автор

Хозирда факат куп каватли уйлар куриляпти уларни 1еки 2ойда 😂😂куриб тугатишяпти

ДАбдуллаева-зз