filmov
tv
Қадимий Тавка қалъасининг Ўзбекистон тарихига тутган ўрни | Ko'hna manzillar
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/GciXskJIoNQ/maxresdefault.jpg)
Показать описание
"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Илк ўрта асрлар даврида Сурхондарё маданияти юксак ривожлангани билан ажралиб туради. Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Тавка божхона қўрғони бу даврнинг энг муҳим ёдгорликларидан саналади. Ушбу ёдгорлик деворларида сақланиб қолган суратлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Баланд тепаликда қад кўтарган божхона биносининг икки томони тоғлар билан қуршалган. Ривоят қилишларича, бир пайтлар божхона атрофида соқчилик назорати ҳам ўрнатилган экан. Тавка қўрғони 5-6 асрларда Куфтон ҳокимларининг қароргоҳи вазифасини ҳам ўтаган.
Қадимшунос олимларнинг текширишлари туфайли божхона биносининг 2 та зали, айвонлари, йўлаклари борлиги аниқланган. Божхона биносининг деворларида ишланган суратларда эса ўша давр аслзодаларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ёввойи ҳайвонларни овлаш жараёни акс эттирилган. От юргизиб бораётган чавандозлар, от оёқлари орасида жон сақлашга интилаётган товушқон кийиклар ҳолати моҳирона тасвирланган. Ушбу жараённи завқу-шавқ билан томоша қилаётган қиз-жувонларнинг суратлари ҳам сақланиб қолган. Тавка қўрғони деворий суратлари Кушон даври тасвирий санъати анъаналарининг ривож топиб, янгича тус, ранг йўналиш олганлигини кўрсатади. Тавка қўрғони божхонаси ўзбек давлатчилиги тарихининг қадим-қадимларга бориб тақалишидан яна бир бор далолат беради.
Ёдгорлик ҳақидаги илк маълумотлар 1933-1938 йилларда вилоят ўлкашунослик музейи экспедицияси ҳисоботларида учрайди. Кейин ХХ-асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси қидирувлари натижасида қайта кашф қилинади.
Тавка қалъасининг умумий майдони чиқиш иншоотлари билан қўшиб ҳисоблаганда 1 га. Қалъанинг чиқиш иншооти тоғ рельефига буйсунган ҳолда бевосита дарё соҳилидан бошланиб, шимоли- шарқий йўналиш бўйла6 110 м, сўнгра тўғри бурчак остида шимоли-ғар6га томон қайрилиб яна 100 м масофада марказий иншоотга бори6 тақалади. Мазкур иншоот ўзига хос 6ешта 6урж-майдончалардан ташкил топган 6ўли6, улардан баъзилари ҳозирда ўз қаърида иншоот қолдиқларини сақла6 келмокда.
Тавка қалъаси дастла6ки қидирувлар натижасига кўра сўнгги кушонлар даври милодий 3-4 асрлар 6илан саналанган эди. Кейинроқ ёдгорликда ўтказилган кенг қамробли қазишмалар жараёнида қалъада кўплаб деворий суратлар қазиб очилди. Қалъанинг энг равнақ топган даври 6 аср охири ва 7 асрларга тўғри келади.

Комментарии