filmov
tv
Миллий мисгарчилик санъати тарихи | Xazina
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/ZsVyn01wNgw/maxresdefault.jpg)
Показать описание
"Хазина" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади. Мис ва унинг қотишмалари инсонларнинг моддий маданиятини етишти-ришда катта ахамиятга эга бўлди. Қадимга юнонлар мис рудасини Кипр оролидан қазиб олганлар. Шунинг учун уни оролнинг лотинча номи билан «Купрум» деб атаганлар. Мис табобатда нисбатан кам тарқалган. Мис хаётий мухим элемент. У кўпинча физиологик жараёнларда қатнашади. У юмшоқ, чўзилувчан, боғланувчан қизил ёки қизғиш металл. Мисдан қуроллар, уй-рўзғор ашёлари, турли буюмлар ясалади. мисгарлик хунармандчиликнинг қадимги туридан. Қадимда мисгарлар соф мисни совуқлайин ишлаганлар шу туфайли мис буюмлар юмшоқ ва мўрт бўлган. Кейинроқ мисгарлар буюмларни мис ва қалай қотишмасидан хосил қилинган бронзадан ясаганлар ва бундай буюмлар пишиқроқ бўлган. Ўзбекистон худудиди хам қадимдан мисгарлик ривожланган. Нақшдор мис идишлар ясашнинг қадимий маркази Бухородир. Ўша даврда катта мис қозонлар нафис мис дарахтлар Самарқанддан, мис чироқлар эса Бухородан келтирилган. Термиз мисгарлари майда гул солиш санъатида шухрат қозонганлар. Ўрта Осиёда мисгарлар XV-XVII асрларда бронзадан буюмлар ясашга кўпроқ эътибор беришган. XVIII-XIX асрларга келиб Бухоро, Самар-қанд, Қўқон каби шахар-ларда аъло сифатли мис ва бронза идишлар, буюмлар ясаш кенг тарқалган. Тошкент, Хива каби шахарларда хам ўзига хос мисгарлик мактаблари шакллан-ган. Мис қолипга солиб кўчир-илгач тозаланиб, сўнг унга наққошлар гул туширганлар. Мисгарлик буюмлари ичида чой идиш офтоба, лаган, кўза, қумғон, тоғора, баркаш, самовар ва бошқалар кўп тарқалганлар. Хозирги даврнинг касб- хунар коллежларида етук мисгарлар ўқитиб тайёрланмоқда.