filmov
tv
Туркия ва Ўзб. ўртасидаги муз тоғлари эриши керак

Показать описание
Қурултой дастурининг навбатдаги сонида иштирок этганларнинг фикри мана шундай бўлди. Қурултой эшиттиришида Туркий халқлар евросиё федерацияси Бош котиби Исмоил Чингиз, тошкентлик таҳлилчилар Малик Абдураззақов ва Камрон Алиев иштирок этди.
Туркия Маданият вазири Эртўғрул Гуной Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юмшаëтганига ишорат каби кўринди.
Қурултойда иштирок қилган Туркий халқлар Евроосиë федерацияси Бош котиби Исмоил Чингиз Маданият вазири Эртўғрил Гунойнинг Ўзбекистонга ташрифидан қувонганини айтди:
- Агар эсласангиз, олдинги суҳбатларимизда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муносабатларнинг бундан кейин ривожланиши кераклигини айтган эдик. Менинг тушунишимча, ҳозир Адолат ва Тараққиëт партияси секин-саекин Ўрта Осиë томон одимларини ота бошлади. Эртўғрул Гунойнинг Ўзбекистонга боришига мен шундай тавсиф беришни истайман. Яхши ниятга йўйишни истайман. Чунки ким нима деса десин Ўрта Осиë деган жойда энг аҳамиятли мамлакат бу Ўзбекистон. Маданий қадриятлари билан, аҳолиси билан, мероси билан умуман ҳамма нарсаси билан. Жуда ҳам муҳим стратегик нуқтада бўлган Ўзбекистон билан Туркия ўртаидаги муносабатларнинг олдинга силжиши фақат Туркия ëки ўзбекистон манфаатига эмас айни пайтда бутун Евроосиë ҳудудининг манфаати учун¸ деди Исмоил Чингиз.