Uzbek Сирғалидаги ўқитувчилар 'мардикор'га айлантирилди

preview_player
Показать описание
Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги мактаб ўқитувчилари ва боғчаларнинг тарбиячилари ободонлаштириш ва тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб қилинмоқда. Сирғалидаги манбага кўра, ўқитувчи ва тарбиячилар тумандаги "Бобур" маҳалласини намунали маҳаллага айлантириш тадбирида текин ишчи кучи сифатида ишлатилмоқда.

Пойтахтнинг Сирғали тумани 7 ва 8 мавзелари ҳудудида жойлашган "Бобур" маҳалласини тумандаги энг намунали маҳаллага айлантириш тадбирида, асосан, мактаб ва боғчаларнинг ходимлари иштирок этмоқда.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Сирғалидаги манбага кўра, ўқитувчи ва тарбиячилар ҳатто дам олиш кунлари ҳам маҳаллани ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинаяпти.

"Масалан, ўтган шанба-якшанба Сирғали Халқ таълими мудири топшириғи билан тумандаги 300-мактаб ва "Малика" тўйхонаси атрофини тозалашга ҳар бир мактаб ва боғчадан 10тадан ишчи чиқарилди. Ҳар шанба-якшанба шу аҳвол. Бу ишчиларнинг бола-чақаси, уй-жойи йўқ, деб ўйлашади, шекилли. Дам олиш куни ишчи ҳам уйида бўлиши керак-ку. Кейин ҳафта давомида иш пайти ҳам чиқаришади. Мактаб ва боғчалар бола тарбияси билан шуғулланмасдан мардикорлик қилишаяпти", дейди микрофонсиз суҳбатда Сирғалидаги ўқитувчилардан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан.
Рекомендации по теме