Ўзбек миллий реставрация санъати тарихи | Sayyor dars

preview_player
Показать описание
"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Маълумки, Ўзбекистондаги тарихий обидалар нақшинкор безаклари ва ноёб ёзув намуналари билан ажралиб туради. Аммо ушбу меъморий ёдгорликларни безаб турган турли мавзудаги битикларнинг аксар қисми ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган эди. Бу Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий ёдгорликларга ҳам тааллуқли. Ҳолбуки, уларда Қуръон оятлари, ҳадиси шариф намуналарини, турли дуо ва ҳикматларни ўқиш, муҳим воқеалар, тарихий шахслар ҳақида аниқ маълумотлар олиш мумкин эди. Шу нуқтаи назарда истиқлол йилларида илк марта обидалардаги қадимий ёзувларни тадқиқ қилиш, уларни ўқиш ва аниқлаштиришга муайян лойиҳа доирасида қўл урилди. Бунинг учун жуда катта ижодий гуруҳ - тарихчилар, археологлар, санъатшунослар, матншунослар, исломшунослар ва адабиётшунослар жалб этилди. Улар узоқ йиллар давомида бепоён юртимизнинг турли жойларида бунёд этилган меъморий обидалардаги ёзувларни синчиклаб ўрганиб чиқдилар, тадқиқотлар асосида батафсил шарҳлар тайёрладилар. Шулар негизида "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" номли 12 жилдлик китоб-альбом нашрдан чиқарилди. Унинг бир жилди "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Қашқадарё. Шаҳрисабз" номи остида уч минг нусхада ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилди.
Рекомендации по теме