filmov
tv
Зулфия таваллуди кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир юксак савияда ўтказилди. 29 мактаб
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/3wdn0Q-U4-U/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактабида атоқли шоира Зулфия таваллуди кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Маълумки, шоира Зулфия 1915 йил 1 мартда Тошкентда туғилган. 1934 йили илк шеърий тўплами чоп этилган. 1935 йили унинг ҳаёт ришталари шоир Ҳамид Олимжон ҳаёт ришталари билан боғланди.
Ҳамид Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) чоп этилган «Ҳижрон кунларида» номли шеърий тўпламига шоира қалбининг абадий фироқ изтироблари билан тўла шеърлари киритилган.
Ўтган аср 50-йилларининг 2-ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашади ва шу даврда ёзилган «Мушоира» шеъри шоирага катта шуҳрат келтирди.
У мустақиллик йилларида «Хотира синиқлари» номли достонини яратди.
Зулфия Жавоҳарлаъл Неру номидаги ва «Нилуфар» номли халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Юртимиз мустақилликка эришгач, у«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. Ёш шоиралар учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис қилинган.
Шоира 1996 йил 1 августда вафот этган.
Тадбир сўнггида истеъдодли ўқувчиларнинг мактаб саҳнасида бадиий чиқишлари ўқувчиларда завқ-шавқ бахш этди.
***
Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Тўлқин Эшбек,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактаби Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, "Ёш қаламкаш" адабий тўгараги раҳбари
2022 йил 1 март