Устоз Барно Бекмуҳамедованинг дил сўзлари. 29-мактаб

preview_player
Показать описание
Бугунги ёш авлод хорижий она тилимиз билан бир қаторда рус, инглиз, немис, француз, араб ва бошқа тилларни ўзгача иштиёқ билан ўрганмоқдалар. Маълумки, жорий йил ноябрь ойида мамлакатимиз мактабларида Инглиз тили фан ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар, танловлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактабида ҳам 13 ноябрь куни инглиз тилини ўрганишга бағишланган махсус маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаби директори Барно Бекмуҳамедова кириш сўзи билан очгач, истеъдодли ўқувчиларнинг мактаб саҳнасида бадиий чиқишлари бошланди.
Ўқувчиларда завқу шавқ бахшида этган тадбирда барча синф ўқувчилари ўз билимларини намойиш қилиб, инглиз тилида ўзлари тайёрлаган қўшиқлар, шеърлар ва турли саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда ўтган маънавий-маърифий тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди Тўлқин Эшбек, Олмазор тумани халқ таълими бўлими мудири Яхшигул Шодиева, тилшунос олималар, турли фан ўқитувчилари ва иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.

Дилдора Муротова,
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 29-ихтисослашган давлат умум таълим мактаби Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
Рекомендации по теме