filmov
tv
Катта авлод ёшларга ҳаёт мактабини ўргатишимиз зарур!
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/yyDYeuJNoQA/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида айни кунларда бир гуруҳ фуқаролар йиғини раиси ўринбосарлари малака оширмоқда. Улар билан навбатдаги машғулотимиз “Фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари ва “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмалари вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш тартиб-маомиллари” мавзуида бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонида қайд этилганидек, ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Фармонда аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қатор вазифалар белгиланган. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва маҳаллалар фаолларининг ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизимни жорий этилади:
жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;
хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;
маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги ўринларда — профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.
Маҳалла етакчиларининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатишаётган фаол аёлларнинг илғор фикрлари эътиборга моликдир.
Мақсад – маҳҳалаларимиз ҳар томонлама гуллаб-яшнаши давр тақозосидир.
Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, "Дўстлик" ордени, "Олтин қалам" мукофоти соҳиби.
2021 йил 30 ноябрь