БУГУН БАРОАТ КEЧАСИ БУ ДУОНИ АЙТАМИЗ! ЁЗИБ ЧИҚАРДИК, ЁДЛАБ ОЛИНГ! BAROAT KECHASI DUOSI

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

БАРОАТ КEЧАСИ 2023 |
Baroat kechasi 2023
Baroat kechasi qachon?
Бароат кечаси қачон?

✅ Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзни қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади.
Бу кеча дуолар қабул бўлади.
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади.
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Бароат кечасида нималар содир бўлади?

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.

У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Бароат кечасида гуноҳлар мағфират қилинади

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси дунё осмонига (Ўзининг шаънига мувофиқ) тушади ва Аллоҳга ширк келтирган ва қалбида гина, кудурат бор кишидан бошқа барчани мағфират қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Бароат кечасида дуолар қабул бўлади

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, бас, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: “Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман”, дейди. Шу вақтда ким сўраса, унга берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа”.

Бароат кечасида одамлар дўзахдан озод қилинади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Бароат кечасида қандай амалларни бажариш лозим?

1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг.

2. Истиғфор айтишни кўпайтиринг.

“Астағфируллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.

3. Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг.

Айниқса, “Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” дуосини ўқиш лозим.

4. Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг.

Хусусан, “Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” зикрини кўп айтиш тавсия этилади.

5. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди) дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ой ва кечаларнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

MuslimaSoliha
Автор

Биродорла анчадан бири манам кариз тулайман маниям дуо килиб куйизла шу яхши кунлада купчиликди дуоси кабул дийишади оллох рози булсин.

ШоимджонТошев
Автор

Мени хам кизимни дуо килилар дардларига шифо берсин. Купга берсин уларни каторида мени дилбандимга хам шифо берсин

МашхураМамажонова-жг
Автор

Сог саломат уйимга онамни багрига бола чанамни олдига сог саломат худо хохласа борай купчиликни дуоси олох хамамизни асрасин ОМИН

БахридинРахмонкулов-ьз
Автор

Аллох хаммамиздан Рози булсин бугунги килган ибодатларимизни Кабул кисин билиб билмай килган гунохларимизни УЗИ кечирсин кизимни дардига шифо берсин ИншоАллох 🤲☝️ омин омин Дуо килингизлар эй диндошларим.

muslidin
Автор

Бароат кечасида уйгоклар борми, хаммамиздан Оллох Рози булсин, хаммамизни дуоларимиз ижобат булсин, яхшилар Дуо килинг мени хам дуоларим ижобат Булиб, Ота онамни Хажга олиб борай, Муборак уйига чорласин

УмидаКулдашева-ыч
Автор

Аллохумма солли ала саййидина ва набийина Мухаммадин ва борик ва саллим алайхим

satorpulatov
Автор

Allohim barchamizni duolarimizni ijobat qilsin. Gunohlarni magʻfirat aylasin.

ozodbekergashev-mgvy
Автор

Бароат кечасида бедорларга саломлар булсин

feruzaxodja
Автор

Амин Ё Раббим укамни Озод кил тухмат Балосидан куткар узингдан узга Илох йук, Багримизга Сог Саломат ёруг юз билан, суд залидан озод булиб чиксин

asalya
Автор

3 та қизалоғим бор менга Аллохим солих қори ўғил берсин дуо қилинглар ўкситмасин Роббим

roziiyee_m
Автор

Аллохим дуоларини ижобат эт ё роббим дардимга у́зинг шифо бергин. Барса му́мин мусулмонларни мушкулини осон килгин🤲🤲🤲

hilolaxoliqberdiyeva
Автор

Оллохим узингдан узгага мухтож кима узинг бандам дегин Оллохим

МахсудаСатторова-кх
Автор

Илохим Рабимиз гунохларимиз узи кечирсин ибодатларимиз кабул булсин фарзадларимизи дардларига шифо берсин оллохим куч куват берсин омин омин

hxueebssus
Автор

Аллохим канча бемор бандаларинг бор дардига шифо бер канча карздорлар бор карзиларига нажот бер угил кизларимизни бахти камолини бер яширин ва ошкора гунохларимизни узинг кечир Ё Роббим 🤲

ВлвьыТвлв
Автор

Ассалому алейкум азиз Мусулмон бродарларимиз Оллох барчамизни дуоларимизни ижобат килсин Юртимиз тинчлигини ниятларимизга етказсин хаммаларимиз сог саломат булинглар утганларни Оллох уз рахматига олган булсин

ФатимаСабирова-гр
Автор

Бисмлоху рахмаги рохим субхон ало валахамду лилоу оллоху акбар мусофирда юрган юрдошларимизни узинг сакла эсон омон оиласига кайтиб келсин гунохларини узинг кечир оллохим

ФаридахонМадолимова
Автор

Raxmat sizlarga kanalingizga qoʻshilganimdan hursandman ilohom Ollohim qilgan duolarimizni qabul qilib hammamizni gunohlarimizni oʻzi kechirsin 🤲🤲🤲

kumushmurodova
Автор

Е"РАББИМ БАРЧАЛАРИНГИЗНИ МУШКУЛЛАРИНГИЗНИ осон килсин дуоларингизни ижобат этсин

inoyatsayidova
Автор

Ассалам Алейкум . Хозирда балнитсадаман хакимга Дуо килинглар. Аллохим хамма беморларга шифойи комил берсин

JavaTdmgg
join shbcf.ru