Янгиободда 'Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам' шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди

preview_player
Показать описание
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони асосида туманда бир қатор оммавий спорт тадбирлари мантазам тарзда ташкил этиб келинмоқда.

Бугун эрта тонгдан Янгиобод туманида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, халқ таълими бўлими ва яна бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу марафонда тумандаги барча маҳаллалар фаоллари, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари, нуронийлар ва ёшлардан иборат мингга яқин кўнгилли ҳамюртларимиз белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди.

Тадбир доирасида туман марказий ўйингоҳида тонгги бадантарбия машулотлари ҳам ўтказилди.

Жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган бу каби оммавий тадбирларни барча маҳаллаларда ўтказиб бориш йўлга қўйилган.
Рекомендации по теме