filmov
tv
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ДЎСТЛАШГАНЛАР
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/xJIWAynmTzA/maxresdefault.jpg)
Показать описание
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШ
Улуғ тобеинлардан Абу Муслим Хавлоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
Ҳимс масжидига кирдим. Қарасам, пайғамбар алайҳиссалом асҳобларидан тақрибан ўттиз нафар кекса ўтирибди. Улар орасида бир йигит.. киприклари қуюқ, жилмайганда оппоқ тишлари ярқираб кетади.. сукутга чўмган.. бирор нарсада иккиланиб қолишса, унга юзланиб сўраб олишади..
- Бу киши ким? - деб сўрадим ёнимда ўтирган кишидан.
- Муоз ибн Жабал, - деб жавоб берди.
Бирдан унга қалбимда муҳаббат пайдо бўлди. Одамлар тарқаб кетгунча улар билан бирга бўлдим. Кейинги гал масжидга эрта бордим. Кирсам, Муоз ибн Жабал бир устун ортида намоз ўқиётган экан. Кейин менга гапирмай сукут қилди. Мен ҳам намоз ўқидим. Кейин кийимимга ўраниб тиззамни қучоқлаб ўтирдим. У яна сукут қилиб гапирмади. Мен ҳам гапирмай жим ўтиравердим.
- Аллоҳга қасамки, сизни яхши кўраман, - дедим охири.
- Нима учун? - деди.
- Аллоҳ таборака ва таоло йўлида яхши кўраман, - дедим.
Кийимимдан ушлаб, ўзига бироз тортиб турди-да, деди:
- Хурсанд бўлаверинг, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Менинг жалолим йўлида (яъни, мен учун ва мени деб) бир-бирини яхши кўрганлар учун нурдан иборат минбарлар бўлади, уларга пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар".
Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай дўстлардан қилсин.
Омин.
====
Телеграм:

Комментарии