ҲОЗИР СИЗ УЧУН ЭНГ МУҲИМ НAРСA НИМA?

preview_player
Показать описание
ЎЗИНГИЗДAН СЎРAНГ: МЕН КИММAН? ҲОЗИР МЕН УЧУН ЭНГ МУҲИМ НAРСA НИМA?
ҲAЁТНИНГ МAЪНОСИ НИМA?

🔘 Ҳар қандай инқироз ёки муаммонинг юзага келиши - бу Сизнинг ривожланиш вақтингиз келганини, ички ўзгаришингиз зарурлигини билдириш учун белги.

🔘 Ҳеч нарса барқарор эмас, ҳамма нарса ўзгаради.
Шундай вақт бўладики, барчасидан умидингизни узасиз, оғриқларингизни оғриқдек ҳис қилмай қоласиз, бир сўз билан айтганда Сизга ҳеч нимани аҳамияти қолмайди.

🔘 Шу ондан Сиз ҳақиқий ички овозингизни эшитишни бошлайсиз: “аслида кимсиз?”, “нимани истайсиз?”, “ҳаётингизни мазмуни нима?” шу каби турли саволларга фақат қалбингиз ва ўзингиз билан қолган жимжитлик вақтида жавоб оласиз.
Шу пайти жавобни ақлингиздан эмас, қалбингиздан олишингизни маслаҳат бераман.

🔘 Қўрқувингиз ва саволларингизни бирма-бир еча бошлайсиз, шу онда ўзингизга севгингиз, қалбингизга ишончингиз, яратувчига меҳрингиз ошиб кетади. Aнглашдан, онгли равишда яшашданда катта бахт йўқлигини ҳис қиласиз!

🔘 Жамиятнинг қарорлари, догмалар билан яшаш эмас, ўз қалбингиз билан яшаш Сизни чексизликка етаклашини бутун вужудиз билан ҳис қиласиз.

🔘 Инқирозларга, муаммоларга, Сиз айбдор деб ҳисоблаган барча инсонларга ўз-ўзидан, автоматик тарзда миннатдорчилик билдирасиз.

☑️ ЭНДИ СИЗНИ ҚИЙНAЙДИГAН МУAММО НИМA?

🔘 Ҳа, ҳа албатта улар йўқолди. Сиз ўзингизни чуқур англаган поғонангиз даражасида атрофингиздаги муаммо ва ташвишлар ўз-ўзидан бартараф этилди.

🔘 Энди Сиз асл ўзлигизни билдиз, қалб хоҳишларингизни англадиз, энди қандай харакат қилиш кераклигини Сиз аниқ биласиз. Ва бу йўлда ҳаётингиз, харакатларингиз учун масъулиятни ва жавобгарликни бўйнингизга оласиз!

🔘 Энди ҳеч қандай жабрловчи ва жабрланувчи йўқ!
Энди руҳан эркин,
қалби севгига тўла яратувчи инсон бор! Ҳа Сиз шундай инсонга айландингиз✨

🔘 Ҳар бир онингизда Яратувчи ва ўзингизга ишонинг! Муаммо ва кризисларингизга нафрат, салбий туйғулар эмас, Севги, ижобий туйғулар беринг. Натижасини дарров сезасиз!

©️Шеҳина:Шахноза Махсумова
✨☀️☀️☀️☀️❤️☀️☀️☀️☀️✨

——
«YUKSALISh» psixologik markazi

#психология, #эзотерика, #знание, #оила, #муносабатлар, #фрагмент, #юксалиш_маркази, #профессионалпсихолог, #Шахноза_махсумова, #коуч, #тренер, #психолог, #эзотерик #бахт #Севги
Рекомендации по теме