Қозоғистон: Шўрнақ қишлоғига кираверишда блокпост ўрнатилди, кўчаларда махсус отряд ходимлари юрибди

preview_player
Показать описание
Қозоғистон жанубидаги асосан қозоқлар ва ўзбеклар яшайдиган Шўрнақ қишлоғига кираверишда тўқнашувдан кейин полиция блокпости ўрнатилган, қишлоқ кўчаларида махсус топшириқларни бажарувчи отряд ходимлари қўриқчилик қилмоқда. Куч ишлатар тузилмалар вакиллари қишлоққа одамлар ва транспортни текширувдан ўтказганидан кейингина киритмоқда. Озодликнинг қозоқ хизмати мухбири, маҳаллий турғунларга кўра, миллатлараро можаро, расмийларга кўра эса, маиший зиддият содир бўлган Шўрнақ қишлоғида бўлди.

11 мингга яқин аҳоли яшайдиган Шўрнақда пайшанба куни жимжитлик ҳоким эди. Кўчаларда деярли одам йўқ. Қишлоқда махсус топшириқларни бажарувчи отряд ходимлари қўриқчилик қилмоқда. Шўрнаққа бир неча полиция автобуси, ҳарбий автомобиль ва ўт ўчирувчи машина келган. Қишлоқ четида куч ишлатар тузилмалар ходимлари учун чодир ўрнатилган.

Озодликнинг қозоқ хизмати мухбири Шўрнақда ойналари синдирилган икки уй, шикастланган тўрт автомобилни кўрган. Маҳаллий турғунлар улар ўзбекларнинг мулки эканини айтган. Қишлоқликларга кўра, 20 июль куни икки маҳаллий йигит ўртасида даҳанаки жанг бўлиб ўтган: бири иккинчисидан гурурт сўраган, ўртада жанжал келиб чиққан. 21 июлга ўтар кечаси бир гуруҳ ёшлар Шўрнақдаги бир неча уйни тошбўрон қилган. Маҳаллий турғунлар бунақа воқеалар “аввал ҳам бўлган”ини айтиб, ҳодиса тўғрисида истамайгина гапирадилар.

Полиция ва махсус гуруҳ вакиллари тўқнашув сабаблари ҳақида гапиришдан бош тортган.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов Озодликка Шўрнақдаги воқеалар ортидан махсус штаб тузилгани, у ҳодиса тафсилотларини ўрганаётганини билдирган.

“23 июль куни қирққа яқин ёш йигит тўпланиб, “болаларни қўйиб юбориш”ни талаб қилишди. Аммо можарога якун ясалди. Қишлоқ оқсоқоллари, полиция, вилоят ва туман ҳокимияти тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳаммасини ҳал қилдик. Эндиликда ҳаммасини суд ҳал қилади. Ҳозир вазият барқарор, қишлоқ тинч. Ҳеч қанақа миллатлараро зиддият йўқ, бу фақат маиший зиддиятдир”, деган ҳоким ўринбосари.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Козоклар милатчи халк, Козоклар яхши гапни момилани тушинмайди .

Гуглгугл-щш
Автор

shunday kunlarda kerak emas millatchilik va odam ajratib vaziyatni keragidan ortiq og'irlashtrish

Автор

Шорнақ ауылында бәрі жақсы, өтірік ақпарат таратып Азаттық каналы екі ұлты бір біріне қарсы қоюма мақсаты?

qazaq
Автор

СССР даврида 15 та Республика ака-укадек Ахил яшардик. Армянлар, Озарбажон билан, Узбеклар, Козоклар, Киргизлар, Тожиклар бу киргин капитализм тузумига утгандан, Хеч кайси хукумат Халкни уйламайди, факат узини чумчагини бойишини уйлайди, чунки КАПИТАЛ йигиш биринчи максад бу хукумат Буржуйларига .

АссоВольва
Автор

Кадирдонлар мени каналимни  бир поддержка килиб юборинглар подписка билан
И Л Т И М О С👇👇

mikodriver