filmov
tv
Энергетика соҳасини хусусий ширкатларга топшириш...

Показать описание
Энергетика соҳасини хусусий ширкатларга топшириш одамларни капиталистларга қул қилиб бериш демакдир
Энергетика вазирлиги электр энергиясини сотишни хусусий ширкатларга топширилиши бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган уч босқичдан иборат улгуржи рақобатбардош электр энергияси бозорига ўтиш лойиҳаси ишлаб чиқилганини эълон қилди. Унда жумладан шундай дейилади:
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сон қарорига мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузурида “Шенхер va Нера Экономик Консалтинг” каби халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган Лойиҳа офиси ташкил этилди. Жаҳон экспертларини жалб қилиш Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки кўмагида амалга оширилади.
Лойиҳа офисининг экспертлари томонидан 2021-2025 йилларга мўлжалланган уч босқичдан иборат улгуржи рақобатбардош электр энергияси бозорига ўтиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилди”. (Энергетика вазирлиги расмий сайти, 15.06.2021й)
Ўзбекистонга сохта мустақиллик берилганидан кўп ўтмай энергетика соҳасида муаммолар пайдо бўлишни бошлади. Ҳозирги кунга келиб бу муаммо шу даражада чуқурлашиб кетдики, ҳатто Ўзбекистон халқи электр энергиясидан ёзнинг иссиқ кунларида ҳам узлуксиз фойдаланишдан маҳрум бўлди. Йилнинг совуқ келадиган ойларида эса, аҳолининг кўп қисмига энергия манбаларини, айниқса электр энергиясини суткасига фақат бир неча соатга берадиган даражага етиб келди. Айтиш мумкинки, ушбу муаммо юртнинг энг оғриқли муаммоларидан бирига айланиб улгурган. Бунинг ортидан аҳоли орасида жуда кучли норозилик кайфияти юзага келган.
Ҳукумат эълон қилган энергетика соҳасини хусусий ширкатларга босқичма-босқич топшириш амалиётини юзага келган ушбу чуқур муаммога берган ечими сифатида кўриш мумкин. Бироқ бу ечимнинг асосий муаллифлари капиталистик халқаро ташкилотлар эканлиги унинг юрт аҳолиси учун ўта хатарли эканлигини кўрсатмоқда. Бу ечимдан асосан икки мақсад кўзланган бўлиши мумкин. Биринчидан, шу пайтгача ҳукумат халқ норозилиги нишони бўлиб келаётган эди, энди эса, ушбу амалиёт орқали бўйнидаги жавобгарликнинг кўпроқ қисмини хусусий ширкатларга юкламоқчи. Бу билан ушбу “бошоғриқ”ни енгиллатмоқчи. Иккинчидан, энергетика соҳаси хусусий секторга ўтиб кетса, Ўзбекистондаги бошқа қатор соҳаларда бўлаётганидек бу соҳани ҳам монополия қилиш имконияти вужудга келади. Бир ёки бир нечта йирик хусусий ширкатлар энергетика соҳасини монополия қилиши ортидан халқ улар белгилаган нархда электр энергияси сотиб олишга мажбур бўлади, агар сотиб олишга қурби етса. Ва бу ширкатлар чет эл компаниялари бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Хусусийлаштириш уммат мулки бўлган энергия манбаларига бир ёки бир неча шахсларнинг эга бўлиб олишини англатади. Бу эса, Исломда ҳаром қилинган ишдир. Бунга Росулуллоҳ ﷺдан келган қуйидаги ҳадис далил бўлади:
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда” (Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти, саҳиҳ)
Шариат битмас-туганмас конларни уммат мулки қилиб белгилади. Бу мулкни давлат – умматнинг ҳаққи деган эътиборда – ўз фуқароларига тақсимлаб беради. Бундай ишни эса, Ислом низомини татбиқ қиладиган давлатгина амалга ошира олади.