filmov
tv
Uzbek Тамбовда илк муҳожирлар адаптация маркази ишга тушди

Показать описание
3 сентябр куни Россия Федерал миграция хизмати Тамбов вилоятида муҳожирларга мўлжалланган илк ижтимоий адаптация марказини ишга туширди. Лойиҳада иштирок этаётган меҳнат мигрантларига ишга киришда ва рухсатнома олишда имтиёзлар берилиши айтилмоқда.
Федерал миграция хизмати сешанба куни Тамбовдаги Маяковский кўчаси 3-уй манзили бўйича жойлашган кўчирилганлар ва қочқинлар маркази ўрнида меҳнат муҳожирлари учун Ижтимоий мослашиш марказини ишга туширди.
Бу Россия ҳудудида биринчи синов лойиҳасидир, дейди ФМСнинг Тамбов вилояти бўйича бошқармаси расмийси Мария Вертман Озодлик билан суҳбатда.
- Лойиҳанинг мазмуни шундан иборатки, мигрантлар бу ерда ҳам яшайди, ҳам ўқийди. Яъни, 10 ой давомида аллақачон ишлаётган, Россия қонунчилигини бузмаган, истиқболли, шунингдек иш берувчи томонидан қадрланадиган хориж фуқароси шу ерда яшаб, кечки пайт -- ишдан кейин -- ҳафтасига уч маротаба рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигидан сабоқ олади,- дейди Мария Вертман.
Марказ очилишида Россия Федерал миграция хизмати, Тамбов вилоят ва шаҳар ҳокимияти аъзолари иштирок этди.