УРГУТДАГИ ИККИ ҚИШЛОҚ ЎРТАСИДА НИЗО ЧИҚИШИ МУМКИН – EFFECT.UZ

preview_player
Показать описание
“Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари сув олишимизга йўл қўйиб бермайди. Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлганида бу муаммога чек қўйилган эди” – ургутликлар дардини ким эшитади?

“Қишлоғимизда айни дамда 14 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. 1967 йили қишлоғимиз одамлари ҳашар йўли орқали ўз ҳисобларидан 5 километрлик бетон ариқ билан сойга оқиб кетадиган сувни қишлоққа олиб келишган эди. Бундан 31 йил аввал труба билан ичимлик сувини ҳам олиб келишганди. Сел ювиб кетиши сабабли ҳар йили таъмирлаб турар эдик. Бу йил қишлоқдошлар билан маслаҳатлашиб, сел олиб кетадиган жойга труба ўрнатмоқчи бўлдик.
Ҳаммаси шундан бошланди. Биз труба олиб келсак, қўшни қишлоқнинг суви камайиб кетармиш. Аста – секин бу жараён жанжалга айланиб кетиб, ўртага юқори ташкилотлар жумладан, ҳокимият ҳам аралашди.
“Оқавасув” бошлиғи Зоир Жўрабеков бошчилигида лойиҳа тузишди. Сизга айтсам, лойиҳа умуман нотўғри тузилган. Унга кўра, олдинлари битта жойга сув йиғиладиган ва 3 – 4 соатда тўладиган ҳовузимиз эндиликда 9-10 соатда тўлармиш.
Қўшни қишлоқ билан муносабатимиз бузилмоқда. 2003 йил Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерда ҳоким бўлиб ишлаган пайтларида бу муаммога чек қўйганди. Айни дамларда лойиҳани қўздан кечирган қишлоғимиз аҳолиси жуда норози. 14 минг аҳоли додини кимга айтишни билмаяпти.
Ҳеч ким эшитмаяпти. Нима учун мутасаддилар, фуқароларнинг дардига қулоқ тутмаяпти? 2020 йил, август ойидан бери қўшни қишлоқ билан ўртамизда низо пайдо бўлган. Буни бир оғиз гап билан ҳал қилишлари мумкин эди!” – дейди мурожаатчилардан бири Сафарали Ҳасанов.
Яна бир фуқаро эса айни вақтда “экинларни суғоришга сувимиз йўқ” деган иддао билан чиқмоқда.
“Қўшни қишлоғимизнинг ҳам оқар суви, ҳам труба орқали ўтган ичимлик суви бор. Бизда эса фақат ичимлик сувигина бор, холос. Экинларни суғоришга сувимиз йўқ. У қишлоқнинг аҳолиси 6 минг бўлса, бизда 14 минг. Уларнинг сувлари кўп. Биронта мутасадди раҳбар дардимизга қулоқ тутмаяпти. Лойиҳа умуман нотўғри тузилган. Бундан норозимиз! – деди фуқаролардан яна бири.
Боғбонлик билан шуғулланадиган отахон бўлса, 1 гектар боғи бир йилдан бери сув ичмаслигини, ариқдан ковлаб олай деса, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари қаршилик кўрсатишини маълум қилди.
Хуллас, кўринишидан оддийдек туюладиган бу масала сунъий равишда чигаллаштириб юборилган. Мутасаддилар шуни унутмасинки, агар тепадан ойни олиб беришса ҳам аввало, бунга халқ рози бўлиши керак. Аҳоли норозилиги билан қилинган ҳар бир иш, ҳеч қачон ўзини оқламаган. Унутманг, адолатни юзага чиқариш унча ҳам қийин эмас, аммо нотўғри қарорлар чиқариб одамларни “эзиш” жуда-жуда осон!

Мухбир: Даврон Ҳасанов
Матн муаллифи: Аброр Поёнов
Оператор: Ойбек Тўраев

Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг!

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Мурожаат учун:
+998979663232 (телеграм орқали)
+998881603233
+998335003232
+998330499909
+998990602345
+998996686568
+998931908413
+998972312133
+998995006161


Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг!

EFFECTUZ
Автор

Еффект уз.рахбариятига минг рахиат согу саломат юринглар оллох панохига асрасин.

murodulloatabaev
Автор

Лойиха махаллий шароитга караб ишланади.Хозирда лойихачила кабинетда утириб Лойиха ишлайди манимча Лойихачи бормаган хам буса керак

УлугбекКаландаров-йи
Автор

Астагфруллох икки Кишлок орасида асло низо чикмасин. Эй Ахли мумин Ер Сув ва хоказо Аллох Берган неьматлар хаммамизга етади Иншааллох. Еши улуг одамларни фикри буйича Бир Кун жанжал булган жойда барака кутарилади. Хаммамиз ахил яшайлик. Бизлар истикомат килаетган барча Ер юзини турли офатлардан Аллохни УЗИ асрасин.

abdunazarabdurazakov
Автор

Effect.uz haqiqat yoʻlida charchamanglar.

qaxramonabduraxmonov
Автор

Hammaga salom shu kanalni korib xursand boldim chunki muammolarni urganmoqda meni sudga berdi MFY raisi shuni ham bir korib bersangiz oldindan raxmat

Makrid_INFO
Автор

ОТАХОНЛАР ИККОВУ МАХХАЛА МУРОСА КИЛИНГЛАР СИЗЛАРНИ БОРИБИР ХИЧКИМ ЭШИТМАЕДИ ЕРДАМХАМ БЭРМАЕДИ БАРИБИР САБАБИ ХОРАМХОРЛАРНИ ХОРАМ ТОМОГИГА ФОЕДА ЕОК

ghihhibuvuuvohoh
Автор

СССР Давида шунака муомаллар йук еди Мустакилл.булдик проблемы купайиб кетти тугрими ургут Халки мен хам ургутданман качон одамгарчилик булади😂

камариддинумаров-см
Автор

Шу сув масаласида самарканд вил хоими Эркин турдимовга шахсан мурожаат килинглар

ХазраткулКушоков
Автор

Шу вокеадан сунг сув плойка.23киши тюрмага.

yandashxursandov
Автор

АКАЛАР БУ СИЗНИ ДАРДИНГИЗ АЗАЛИЙ.ЭШТАДИГАН ХУЖАИНЛРГА ЁКМАЙДИ.НЕГА ДЕСАНГИЗ ПРОНКТ ПУЛИНИ /ОЗГИНА/ ЧУНТАКГА СОЛИШ КЕРАК.

yandashxursandov
Автор

Хокимларингни алмаштириглар ушанда Яхшиланади. Кулидан факат одамларни сарсон килиш ва уйларни бузиш келади. Алмаштириглар талаб килинглар

РозияЯкубова-чю
Автор

Ko'prik muammosini olib chiqganim uchun sudga berdi rais bobo shu adolatdanmi?

Makrid_INFO
Автор

ПРИЗИДЕНТ АЙТАВЕРАДИ БАЖАРМАЙДИ.ОООО ХАММАСИ

Солнышко-фз
Автор

Мамоларди видео килиб ташласак курсатасизларми.

мурод-эч
Автор

Эффект .уз сафларингизни кенгайтирингизлар.

КаЙцу-ом
Автор

Россияга чегаралар качон очилиши ва шу каби миграция маълумотларини каналимга утиб билишингиз мумкин.

musofirinfo
Автор

Мурожиатинглар натижа бермайди 3.4, сум узатинглар муоммо хал .. блогер хеч нарса килолмайди...

islomisaxonov
welcome to shbcf.ru