filmov
tv
'Чеча' спектаклининг дунё юзини кўриши, саҳна ва саҳна ортидаги қизиқ воқеалар... | Retro shedevr
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/fGU6Qy7eV7w/maxresdefault.jpg)
Показать описание
"Ретро шедевр" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Санъаткорлар орасида шундай инсонлар борки, кўпчилик уларнинг исмини эслаб қолмаса-да, яратган образлари орқали унга меҳр қўйиб ҳурмат кўрсатишади, ардоқлашади. Улар халқ эътирофини қозонган чин маънодаги санъаткорлардир. Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматовани «ўзбекнинг чечаси» десак муболаға бўлмайди. «Чеча» дейилиши билан унинг «эсон-омон, соғмисан, болларинг жугуруб-жугуриб журубма, хотин қуда журубма, сингилларинг журубма, акаларинг журубма...», дея сўрашиши ҳамманинг кўз олдидан ўтиши тайин. Бу галги меҳмонимиз Азиза Бегматова, яъни «чеча» бўладилар.
Мени ҳамма «чеча» дейди
— Актёр учун ўйнаган бирор роли орқали танилиш ва ўша образ номи билан аталиш, бу — катта бахт, — дейди А.Бегматова. — Шундай экан, мени халқимиз «чеча» номи билан таниб, шундай атаганидан хурсандман. Ҳатто, кўча-кўйда юрсам ҳам менга «чеча» дея мурожаат қилишади. Баъзилар исмимни ҳам билишмайди. Аммо мен бундан хафа бўлмайман. Демак, томошабин юрагини забт этибман, дея фахрланаман. Аслида «Чеча» спектакли Мели Юсупов асари бўлиб, 1996 йилда режиссёр Салим Қорабоев ва бадиий раҳбаримиз Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган. Ушбу асарнинг бунчалик муваффақият қозониши хаёлимизга ҳам келмаган. Асарда миллийлик уфуриб туради. Либослардан тортиб декорацияларгача миллийлик киритилган. Қариндош-уруғчилик, чанқовуз, бешиккерти, етти пуштини билиш кераклиги ҳақидаги урф-одат ва қадриятларимиз мужассамлашган, ушбу спектаклда ёшларга «ўз авлодингни бил, етти пуштингни бил» деган мурожаат бор. Чанқовуз эса сценарийда йўқ эди. Спектаклда чалган чанқовузим онамдан ёдгорлик. Уни саҳналаштириш жараёнида режиссёрга олиб келиб кўрсатганман. Режиссёр: «Керакли жойда фойдаланамиз, ёнингизда турсин», деганди. Сўнг ижро жараёнида уни қўллаганмиз. Чанқовуз чалганимда бутун зал бир қалқиб кетгандай бўлди гўё. Биргина оҳанг миллатнинг тарихидан сўзлаётгандай таралади. Чеча образини мендан бошқа ҳеч ким ўйнамаган. Барча образларнинг дублёри, яъни иккинчи ўйнайдиган актёри бор. Аммо чеча образини 24 йилдан бери фақат ўзим ижро этиб келаман.
Илк бора ўғил бола тимсолида саҳнага чиққанман
53 йилдан бери битта театрда фаолият олиб бораман. Барча қувончу ташвишларим шу маскан билан боғлиқ. Зиддиятли ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо ҳар бир нарсадан яхшилик қидираман. Саҳнада ва ҳаётда ўтган ҳар бир куним кино тасмасидек бир зумда кўз олдимда гавдаланади. Санъат институтини тугатгач, 1966 йили Ёш томошабинлар театрида иш бошлаганман. Илк марта «Тошкент — нон шаҳри» спектаклида Серёжа, яъни ўғил бола образида чиққанман. Ролимга шунчалик киришиб кетганимдан қиз бола эканлигимни томошабин билмаган. Ушбу спектаклда жуда таъсирчан монолог бор эди. Ҳар йили театр кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтарди. Ўша монологни фестивалда ўқиб, биринчи ўринни олганман. Кейинчалик ҳозирги Ўзбек давлат драма театрига ўтказишди. Жамоани шакллантириш, томошабинга манзур бўладиган спектакллар саҳналаштириш йўлида тиним билмай меҳнат қилдик.
Кинода ҳам, театрда ҳам яратган образларимнинг барчасини юракдан ўйнаганман. Юздан ортиқ образлар яратганман. Яна касб танлаш имконияти берилса, барибир актриса бўлардим. Менинг шу даражага етишишимда устозим — халқ артисти Тошхўжа Хўжаевнинг хизмати катта бўлган. Ўз бахтимни ҳам шу даргоҳдан топдим. Турмуш ўртоғим Тўлқин ака билан яқиндан танишиб, оила қурдик. У киши узоқ йиллар театрда декоратор бўлиб ишлади.