Баҳром Хуррамов суд залида озод этилди

preview_player
Показать описание
12 яшар мактаб ўқувчисига тан жароҳати етказгакликда айбланиб маҳкамага тортилган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Хуррамов 4 феврал куни Москва шаҳар Зюзино туман суди залида озод қилинди. Жабрланган томоннинг ўзбек фаррошига даъвоси йўқлигига қарамасдан, прокуратура суд қарори устидан шикоят қилишини билдирди.

"Айбланувчи Хуррамов озод этилсин!"
Жорий йилнинг 7 январ куни Москванинг Жануби-Ғарбий округидаги Изюминская кўчасида жойлашган 2008-сонли ўрта мактабда супурги сопи билан 12 яшар бола жағини уриб синдирганликда айбланган ўзбек муҳожири Баҳром Хуррамов қарийб бир ойлик қамоқдан кейин суд залида озод этилди.

- Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 112-моддаси 2-қисми "б" банди асосида айбланаётган Хуррамов Баҳром Панджиевичга нисбатан жиноий иш тергови, жабрланганларнинг айбланувчи билан ўзаро ярашуви туфайли, тўхтатилсин. Жазо сифатида ҳибсда сақлаш чораси бекор қилинсин ва у суд залида озод этилсин, дея эълон қилди маҳкама раиси. Судга йиғилган журналистлар, Хуррамовни қўллаб-қувватлагани келган москваликлар ва маҳкамага кузатувчи сифатида келган Ўзбекистон элчихонаси вакиллари суд ҳукмини қарсаклар билан кутиб олди.

Москва вилоятининг ўзбек жамияти томонидан 50 минг рубл товон тўланиши ортидан 4 феврал куни Зюзино туман судида томонлар яраш битимини имзолади.

Суд Хуррамовнинг ўз айбига иқрор бўлгани, Ўзбекистонда икки нафар вояга етмаган фарзанди қолгани ва жиноятни қасддан содир этмаганини инобатга олиб фаррошни суд залида озод этиш тўғрисида қарор чиқарди.
Рекомендации по теме