Улуғбек бахши Янги қишлоқда Наврўз сайлида. Шаҳрисабз | Ulug‘bek baxshi Yangi qishloqda Navro‘zda

preview_player
Показать описание
Қашқадарё томонларда Наврўзни нишонлашнинг ўзгача услуби бор. Халқ кенг қир адирларга чиқиб, сайил уюштиради. Кураш тушади, кўпкари чопади, бир ёнда келин салом, бир ёнда қўшиқлар авжи. Минг йиллик урф-одатларини намойиш этади. Шаҳрисабз тумани "Пахтакор" маҳалласи Янги қишлоғида ўтказилган Наврўз-2022 сайли гарчи ёмғир остида ўтган бўлса-да, барчада баҳорий кайфият ҳукм сурди. Қамашилик хонанда Улуғбек бахши даврага зеб берди. Ёшу кекса Сариқтепани тўлдириб, байрам завқи билан ўйин-кулги қилди.

Олис-яқиндаги юртдошларимиз томоша қилиб, Ватан соғинчи ҳовурини босишини ният қилган ҳолда, Ютубга жойланди.

Томоша қилинг.

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ассалому алайкум тинчмисиз фазлиддин ака

СирожиддинГуломов-цт
Автор

Бахши дегани думбира билан терма достон айтарди

shuxratroziyev