filmov
tv
Жарима тўлаш 50%, 30% лик чегирмалар ҳақида батафсил тушунтириш
Показать описание
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАНИ 15 КУН ИЧИДА ТЎЛАШ БЎЙИЧА СОДДАРОҚ ТУШУНТИРИШ
📄 Президентнинг 23.03.2023 йил куни ПҚ-99-сон қарори қабул қилинган. Қарорда 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий жаримани 15 кун ичида тўлаган шахсга 50 фоиз чегирма берилиши, 30 кун муддатда тўлаган шахсларга 30 фоиз чегирма қўлланиши белгиланди.
❗️Бу тартиб амалга киритилганидан кейин 3 та мухим ўзгариш бўлади.
🟢 Биринчиси,
хозирги кунда маъмурий жаримани 15 кун ичида тўласангиз Сизга 30 фоизлик чегирма берилмоқда тўғрими? 15 кундан ўтиб кетса чегирма йўқ. Мазкур қоидага кўра эса, Сиз 15 кунда эмас, 30 кун ичида жаримани тўласангиз хам хозиргидек 30 фоизлик чегирмага эга бўлаверасиз. Демак, бу муддат 15 кундан 30 кунга узайтирилмоқда.
🟢 Иккинчиси,
агар Сиз Сизга қўлланилган маъмурий жаримани 1 майдан бошлаб 15 кун ичида тўласангиз Сиз энди 30 фоиз эмас, 50 фоиз чегирма билан тўлайсиз. Яъни, агар Сизга бирярим миллион жарима келган бўлса 15 кун ичида 750 минг тўлаб жаримани ёпишингиз мумкин.
🟢 Учинчиси,
1 майдан бошлаб Сизга судлар томонидан қўлланилган жарималарни хам юқоридаги муддатларда тўлаш орқали 30 ёки 50 фоиз чегирмага эга бўлишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Сизда бундай имконият йўқ. Яъни, Сизга судлар томонидан жарима қўлланиладиган бўлса хеч қандай чегирмасиз 100 фоиз тўлашингиз керак бўлади. Биринчи майдан эса суд қарорлари асосида қўлланилган жарималарни хам юқоридаги чегирмалардан фойдаланган ҳолда тўлаш мумкин бўлади.

Комментарии