Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

preview_player
Показать описание
Миллий қўшиқчилик санъатининг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу йил 4 сентябр куни 77 ёшида вафот этди.

Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилди. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Шодлик” ашула ва рақс ансамблининг хонандаси сифатида бошлади. Кўп йиллар Андижон вилояти филармонияси, Ўзбекистон давлат филармонияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси каби ижодий ташкилотларда фаолият кўрсатиб, халққа сидқидилдан хизмат қилди.

Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқ ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг “олтин фонди”ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди.

Шерали Жўраев кўп йиллик самарали ижоди билан замонавий миллий санъат ва маданиятни ривожлантириш, унинг шуҳратини чет элларда кенг тарғиб этиш борасида ҳам фидойилик кўрсатди. У жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этди. Миллий парламент депутати сифатида мустақилликнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқ, аввало, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида жонбозлик билан фаолият олиб борди.

Кейинги йилларда “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали меҳнат қилиб, хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашда муносиб хизмат қилди.

Моҳир санъаткор ўзбек миллий қўшиқчилигида ўз ижодий мактабини яратиб, кўплаб ёш истеъдод эгаларини тарбиялади.

Шерали Жўраевнинг миллий санъат ва маданиятни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган эди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Юртбошимизга рахмат ШералиЖураевни хурматини юкори даражада юксакларга кутардилар Телвидения рахбарларига хам минг рахмат ШералиЖураевни хурматини жойига куйганлиги учун.

IsmonaliProshev-kvpy
Автор

Бу бутун миллат учун катта юкотиш . Илохим жойи жаннатдан булсин

toptolx
Автор

Узбек саатини кироли Андижан углони узтоз санаткор хофизимиз Шерали Жураевни оллохимуз рахматига олган бусин жойлари Жанат богчаларидан адо этсин узтоз санаткоримиз барса мухлисдар Катори бизани Яна оилоа, азоларимиз калбитда хамиша мангу яшайди, охиратлари обод булсин

YunusaliNazarov-qmxo
Автор

Узбек саньатининг азим чинорларидан бири булган сиркирра хофизимизнинг охиратлари обод, жойлари жаннатдан булсин илохим!
Биз оиламиз билан бу инсоннинг ашшаддий мухлислари эдик ва хамиша шундай булиб коламиз 🇹🇯🇹🇯🇹🇯🇹🇯🇹🇯 !

УсмоновШерали
Автор

Кузимга ёш келди бундай хозиф юз йилда дунёдага бир келади жойлари жаннатда булсин

oshkirgiz
Автор

Шерали Жураевни оила азоларига узимни ва оила азоларимиз номидан тазия билдираман жойлари жаннатдан булсин.

IsmonaliProshev-kvpy
Автор

Тожикистондан салом хаммага Шерали Жураевниг жотган жойи жаннатга булсин илохим Тожикистон Узбекистон ака укамиз

ЮлдашДжумаев-чч
Автор

Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун устоз Шерали Журайев

xasanboyturdaliev
Автор

Шерали Ағамыз біздің журегімізде жасайды әндерімен 😢 өтте кушті дарынды әнші ретінде жақсы көреміз 😢 Жатқан жеры жаннаттан болсын иманын берсын артында қалғандары Аман есен сау болсын 🤲 Алла Тағала Жақындарына Сабыр берсын 😢

НурсултанРавшанов-йп
Автор

Устоз саньаткоримиз хонандамиз сехрли овоз сохиби жойлари жаннатдан булсин илохим

ДавлатовСуннатилло
Автор

Аллох рахмат килсин!
Умрлари утсахам, кушиклари хали 1000йил яшайди Ин шо Аллох.

СухробУроков-шш
Автор

Аллохим Шерали Жураевнинг рухларини шод, охиратларини обод кил! Шерали Жураев оиласига ва якинларига сарб тилайман! 🇭🇺

УлугбекУрунов-ек
Автор

Сизи туйимга одиб келаман деб ният килиб юрардим😢 Жойллариз жаннатдан Охиратиз обод болсин Савол жавобларизи осон килсин Аллохим БИР УМР УЗБЕГИМ КАЛБИДА КОЛАСЗ 🥺🥲🥲

bekki
Автор

Жойлари жаннатдан булсин рухлари шод булсин омин

Аббосшукуров-сы
Автор

АЛЛОХ рахматига олсин.Жойлари жаннатдан булсин севимли саньаткор эдилар .кушиклари чукур маьноли эди.энди бунака саньаткор кайта тугилмаса керак.охиратлари обод булсин.😢😢😢

ДиларамЮлдашева-эи
Автор

Инна лилахи Инна иллахи рожиун охиратлари обод болсин бундай овозни худойим Хар кимгаям насиб килмеди якинларига сабр тлеман

МанзураСолиева-фщ
Автор

Президентимизга рахмат. Шерали Жураевни тириклик чогида хам кадрига етди.Ётган ери жаннат богчаларидан булсин 🤲

БАХРИДДИН-ць
Автор

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖУН ОМИН АЛЛАХУ АКБАР 🤲Охиратлари обод булсин илохим Омин🤲 Мени рахматлик Дадам билан тенг эканлар 1947 й 13 апрельда тугилган эдилар Жойлари жаннатдан булсин омин 🤲Президентимизга рахмат Аллох рози булсин БАРЧАЛАРИМИЗДАН омин 🤲

SaidahonQayumova
Автор

Allah ulu sənətkara rəhmət eləsin, məkanı cənnət olsun . Amin inşallah 🤲🇦🇿

alimanvar
Автор

Шерали жураев афсона Жойлари жаната булсин Оллохим Рахматига олсин Шерали жураев Узбекистон хамда урта осиёда кушикларини хамма севиб тингларди

СобирХатамов-йб